UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  2 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  2 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  8 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5

Бухоро давлат университети жамоаси Биринчи лигада иштирок этади Янгиликлар

Бухоро давлат университети жамоаси Биринчи лигада иштирок этади

Университетлар қошида ташкил этилаётган футбол жамоалари тобора катта футболга яқинлашмоқда дейиш мумкин.

20 февраль куни Фарғона давлат унирвеситети Биринчи лига иштирокчисига айланганди. Эндиликда Бухоро давлат университети Лига томонидан ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бухоро ДУ 2023 йил Бухоро вилояти ички мусобақасида муносиб иштирок этиб, якунда ғолибликни қўлга киритган. Университет жамоаси Лига Уставига асосан барча талабларни бажаришга эришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7-апрелдаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли Қарорида давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйиш, давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўриш, ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоалари бўлиши ҳамда олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда мазкур ҳолатлар инобатга олинишини назарда тутиш алоҳида кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси олий таълим муассасалари қошида спорт жамоалари ташкил этилишини қўллаб-қувватлайди ва бугунги санани ҳам ўзи учун тарихий саналардан бири сифатида эътироф этади. Ўз навбатида Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидовга футболга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдирамиз.

Бухоро давлат университетининг мини футбол жамоаси 2022 йилда ўтказилган Coca-Cola Students Cup мусобақасида иштирок этган бўлиб, унинг республика босқичида чорак финалга қадар этиб борганди. Ишонамизки, университет эндиликда катта футболда ўз ўрнига эга бўлиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика