UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0

"Бухоро" Бухорога қайтади Янгиликлар

"Бухоро" Бухорога қайтади

10 сентябрь куни Лига мутахассислари Бухорога ташриф буюрди ҳамда Бухоро вилояти футбол академияси қошида бунёд этилган стадионда давом этаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шу куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бевосита стадионга келиб, Лига раҳбарияти билан учрашди. Стадион билан боғлиқ муаммо сабаб Бухоро катта футболдан четда қолиб келаётганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорликда янги стадиондаги таъмирлаш ишларига зўр берди. Яна бир неча кундан сўнг мазкур аренада катта футбол учрашувини ташкил этиш имконияти бўлади. 

Лига эътибор қаратилиши ва ўзгартирилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз хулосасини тақдим этди. Қурувчилар ҳамда вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти бир ҳафта ичида масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берди. Бу эса стадионда Про лига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин. 

Аренани Суперлига учрашувларига тайёрлаш учун эса бироз вақт керак. Стадионларга қўйилаётган талаб декабрь ойининг биринчи ярмига қадар амалга оширилса, Б"ухоро" 2025 йилги мавсумни ҳам мазкур аренада ўтказиш имкониятини қўлга киритади. Бунинг учун прожекторлар ўрнатилиши, майса парвариши учун зарур техника харид қилиниши, стадионни йил давомида керакли озуқа ва витаминлар билан таъминлаш, унинг парвариши учун жавобгар бўлган персонал учун сарф-ҳаражатлар сметаси керакли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши керак. Мазкур масала юзасидан Лига ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти келишиб олди. 

Стадион 10 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда унинг техник зонасини қуриш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. Барча масала келишув асосида амалга оширилса, бир неча ой ичида Бухорода Суперлига учрашувларини қабул қила оладиган даражадаги стадион тайёр бўлади. Ҳавонинг салқинлашаётгани ва айни вақтга қадар амалга оширилган ишлар эса "Бухоро" клубига мазкур аренада Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этади. 

Бир неча кундан сўнг Лига мутахассислари Бухорога қайта боради ва стадионнинг мавсумга тайёрлиги масаласида қўшимча ахборот тақдим этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика