

"Реал" 1/8 финал босқичида ПСЖ билан ўйнайди.
"Бу ўйин финалга мос баҳс бўлади, чунки икки жамоанинг кучи тенг. Бироқ ушбу босқичда дуранг бўлмайди ва томонлардан бири мусобақани тарк этади. Париж жамоаси йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Улар гуруҳ босқичини ажойиб ўтказишди ва бор кучини кўрсатишди" - дейди Бутрагеньо.



