UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" (матнли трансляция)  18 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак? Янгиликлар

Буркина-Фасо терма жамоаси ҳақида нималар билишимиз керак?

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 24 август куни Буркина-Фасо терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Хўш, Африканинг ушбу давлати терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак?

Буркина-Фасо футбол Федерацияси 1960 йилда ташкил топган. 1964 йилда Африка футбол Конфедерацияси ва ФИФАга аъзо бўлган.

Буркина-Фасо биринчи расмий ўйинни 1960 йилда Габонга қарши ўтказиб 5:4 ҳисобида зафар қучган. Шу кунга қадар Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этмаган.


Африка миллатлар кубогида 9 бор қатнашган. Энг яхши натижасини 2013 йилда қайд этган. ЖАРда бўлган мусобақада терма жамоа финалга қадар етиб бориб Нигерияга ютқазиб қўйганди - 0:1.

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси ФИФА рейтингида 73-поғонада бормоқда. Энг юқори ўрни 2010 йил октбярь ойида қайд этилган - 37. Энг паст ўрин эса 1993 йил декабирида кузатилган - 127.

2015 йилдан буён терма жамоани португалиялик Пауло Дуарте бошқариб келмоқда. Ушбу мураббий 2008-2012 йилларда ҳам ушбу жамоада ишлаганди. 1969 йилда туғилган ушбу мураббий футболчилик фаолиятини асосан Португалия клубларида ("Униао Лейриа", "Маритму") ўтказган. Мураббийлик фаолиятида "Униао Лейриа" (Португалия), "Ле Ман" (Франция) клублари ва Габон терма жамоасини ҳам бошқарган.



Терма жамоада машҳур футболчилар жуда кўп. Уларнинг энг машҳурлари билан танишинг:

Бакари Коне ("Лион"), Стив Яго ("Тулуза"), Шарль Каборе ("Краснодар"), Абду Разоқ Траоре ("Коняспор"), Жонатан Питройпа ("Ал Наср"), Алаин Траоре ("Лорьян"), Бертранд Траоре ("Челси"), Жонатан Зонго ("Альмерия").

Айни пайтда Буркина-Фасо терма жамоаси 2017 йилги Африка Миллатлар кубоги саралашида иштирок этмоқда. Жамоа ўз гуруҳида 10 очко Уганда билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Буркина-Фасо гуруҳдаги сўнгги ўйинни 3 сентябрь куни ўз уйида Ботсванага қарши ўтказади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика