UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

“Бунёдкор”га нима бўляпти? Янгиликлар

“Бунёдкор”га нима бўляпти?

Ўлкамизда қиш, футболда давралар оралиғидаги танаффус давом этяпти.

Барча янги мавсумга яхшироқ тайёрланиш пайида. Трансфер, клубларимиз иштирокидаги ўйинлар ва улардаги ўзгаришлар спортга ихтисослашган нашрлар томонидан баҳолиқудрат ёритилмоқда. Аммо ҳаммаси ҳам эмас. Бугун ўзбек матбуоти ҳеч қандай реаксия билдирмаган (ёки билдира олмаган) воқеани эслаймиз:

Барчаси 12 январь куни бошланди. Абу-Даби сафарига ҳозирланаётган “Бунёдкор” лагеридан хабар чиқарилди: “Азиз Ҳайдаров ишдан олинибди”. Кейинроқ жамоа устози Иван Бошкович кетгани айтилди. Бу — футбол, унда истеъфолар бўлиши табиий ҳол. Лекин қандай ваъж билан?

Ёдингизда бўлса, Ҳайдаров-Бошкович тандеми “қизил зона” зонадан 3 очколик фарқ билан 9-ўринда бораётган “Бунёдкор”ни сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Улар бошқа мураббий томонидан йиғилган, умуман бошқа мураббий шакллантириб кетган таркибни мавсум охирига қадар лиганинг энг яхши 4-жамоасига айлантиришди. “Навбаҳор”ни чемпионликдан маҳрум қилган ҳам, “Насаф”нинг “оёғидан тортиб қолган” ҳам ана шу “қалдирғочлар” бўлишади. Шу сабабли истеъфолар “томдан тараша тушгандек” қабул қилинди. 

Энг қизиғи, орадан шунча кун ўтса ҳамки, “Бунёдкор” матбуот хизмати Иван Бошкович кетгани тўғрисида индамаяпти. Аммо черногориялик мутахассис жим ўтиргани йўқ. Дастлаб, футболимиздаги энг ёмон иллат ҳақида гапирар экан, жамоа президенти М. Абдуллаев йилига 1 млрд сўм олишини билдирди ва уни клуб ривожига тўсиқ бўлишда айблади (ўша интервью 20 дақиқадан кейин ўчириб юборилган). Кейинроқ эса “Бунёдкор” билан тузилган қўшимча шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради...

Демак, ўртада қандайдир конфликт бор. Футбол жамоатчилиги орасида хунук миш-мишлар тарқалган (ахир, Бошковичнинг айбловлари оддий сўзлар эмасди). Уларга ойдинлик киритиш, мухлисларга вазиятни тўғри тушунтириш учун ҳам Тошкент клуби матбуот хизмати ёки жамоа расмийлари изоҳ билан чиқиши шарт (энг камида ишқибозларнинг ҳурмати бўлса). Деярли ҳаммани бир хил савол қийнамоқда: “Бунёдкор”да нима бўляпти?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика