UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  0 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  73 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  49 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

“Бунёдкор”га нима бўляпти? Янгиликлар

“Бунёдкор”га нима бўляпти?

Ўлкамизда қиш, футболда давралар оралиғидаги танаффус давом этяпти.

Барча янги мавсумга яхшироқ тайёрланиш пайида. Трансфер, клубларимиз иштирокидаги ўйинлар ва улардаги ўзгаришлар спортга ихтисослашган нашрлар томонидан баҳолиқудрат ёритилмоқда. Аммо ҳаммаси ҳам эмас. Бугун ўзбек матбуоти ҳеч қандай реаксия билдирмаган (ёки билдира олмаган) воқеани эслаймиз:

Барчаси 12 январь куни бошланди. Абу-Даби сафарига ҳозирланаётган “Бунёдкор” лагеридан хабар чиқарилди: “Азиз Ҳайдаров ишдан олинибди”. Кейинроқ жамоа устози Иван Бошкович кетгани айтилди. Бу — футбол, унда истеъфолар бўлиши табиий ҳол. Лекин қандай ваъж билан?

Ёдингизда бўлса, Ҳайдаров-Бошкович тандеми “қизил зона” зонадан 3 очколик фарқ билан 9-ўринда бораётган “Бунёдкор”ни сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Улар бошқа мураббий томонидан йиғилган, умуман бошқа мураббий шакллантириб кетган таркибни мавсум охирига қадар лиганинг энг яхши 4-жамоасига айлантиришди. “Навбаҳор”ни чемпионликдан маҳрум қилган ҳам, “Насаф”нинг “оёғидан тортиб қолган” ҳам ана шу “қалдирғочлар” бўлишади. Шу сабабли истеъфолар “томдан тараша тушгандек” қабул қилинди. 

Энг қизиғи, орадан шунча кун ўтса ҳамки, “Бунёдкор” матбуот хизмати Иван Бошкович кетгани тўғрисида индамаяпти. Аммо черногориялик мутахассис жим ўтиргани йўқ. Дастлаб, футболимиздаги энг ёмон иллат ҳақида гапирар экан, жамоа президенти М. Абдуллаев йилига 1 млрд сўм олишини билдирди ва уни клуб ривожига тўсиқ бўлишда айблади (ўша интервью 20 дақиқадан кейин ўчириб юборилган). Кейинроқ эса “Бунёдкор” билан тузилган қўшимча шартномани ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишни сўради...

Демак, ўртада қандайдир конфликт бор. Футбол жамоатчилиги орасида хунук миш-мишлар тарқалган (ахир, Бошковичнинг айбловлари оддий сўзлар эмасди). Уларга ойдинлик киритиш, мухлисларга вазиятни тўғри тушунтириш учун ҳам Тошкент клуби матбуот хизмати ёки жамоа расмийлари изоҳ билан чиқиши шарт (энг камида ишқибозларнинг ҳурмати бўлса). Деярли ҳаммани бир хил савол қийнамоқда: “Бунёдкор”да нима бўляпти?

муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика