UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  7 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  3 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти Янгиликлар

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти

Теглар :  Бунёдкор
Маълумотларимизга кўра икки кун аввал "Миллий" (ҳужжатда ҳамон "Бунёдкор") стадиони сув ва электр таъминотидан узиб қўйилган.

Ёзнинг иссиқ кунида қилинган бу иш оқибатида стадионнинг бош майдони ва яна захирадаги 4та табиий майдон жиддий жабр чекаяпти. Стадион ходимларининг маълум қилишларича, қарз 100 млн сўмни ташкил этади. Бу иссиқда 1 кун сув ичмаган майса жиддий жабр кўради, агар сув ва электр энергияси масаласи ҳал бўлмаса майсаларга келтирилган зарар қиймати бир неча юз миллионни ташкил этади.

Сувсиз асосий ва қўшимча майдонлар чимини асраш ва парваришлашнинг имкони йўқ. 



Шу билан бир қаторда адемияда истиқомат қилаётган болалар жиддий ноқулайликларга дуч келаяпти. Овқат эса ўчоқда пиширилган. Сув йўқлиги, миллат кўрки бўлган стадионнинг ички ҳолатини емирилишига сабаб бўлади.

Қолаверса, барча стадионларда бўлиб ўтаётган машғулотлардан сўнг ечиниш хоналарининг ёпиқлиги туфайли атрофдан қўланса ҳидлар тарқалаяпти.

Афсуски, ЎФА ва "Бунёдкор" клуби ўртасида бўлиб ўтаётган стадион маш-машасидан объект жабр чекмоқда. Бузишдан осони йўқ, қуриш эса жуда қийин!

Шундоқ ҳам чими ёмон стадион шу кетишда катта талофатга учраши мумкин...



Рейтинг: -467   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика