“Бунёдкор” ва “InStat” ўзаро ҳамкорлик ўрнатишди

Narzulla Saydullayev
20 июн 2016, 10:44
Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, юқори мақсадлар сари интилишда давом этмоқда.

“Қалдирғочлар” куни кеча энг сўнгги футбол технологияларини ўз ичига қамраб олган “InStat” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди.

“InStat” -  футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили, футболчилар ҳатти-ҳаракатларининг илмий ва видеотасвир хулосалари, жисмоний кўрсаткичлари ва бошқа бир қанча фойдали маълумотларни аниқлайдиган компания ҳисобланади.

"InStat биз мураббийларга шогирдларимиз қандай ўйнагани ҳақида батафсил маълумот беради, бу ҳар бир футболчининг ҳаракатларини ўрганиб чиқиш ва хатолар устида ишлашга ёрдам беради, - дейди "Бунёдкор" спорт директори Сергей Лушан. - InStat "Бунёдкор" академиясида таҳсил олаётган ёш футболчиларнинг маҳоратларини оширишга хизмат қилади. InStat ҳар бир рақибга қарши алоҳида тактика тузиш имконини беради".

"InStat - барча жамоалар ва барча футболчилар ҳақида батафсил статистика, маълумотларнинг тезкор янгиланиши, осон ва фойдаланиш учун қулай бўлган тизим", - дедйи "Бунедкор" бош директори Бахтиёр Бобоев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com