UZ

«Бунёдкор» Тожикистонга боради Янгиликлар

«Бунёдкор» Тожикистонга боради

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган «Бунёдкор» бугун қўшни юрт, қардош халқ Тожикистонга сафар уюштиради.

«Қалдирғочлар» сафар давомида Тожикистоннинг номдор жамоаларидан бири «Хўжанд»га қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Айтиш керак, бу каби ўртоқлик ўйинлари сўнгги йилларда икки қардош давлат раҳбарларининг дўстона муносабати, алоқаларни янада мустаҳкамланиши ҳамда чегараларнинг очиқлиги сабабидан амалга оширилмоқда, дейиш мумкин.

Халқаро ўртоқлик учрашуви эртага Хўжанд шаҳридаги «Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 15:00да старт олади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика