UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  16 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзиядаги йирик турнирда Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Малайзиядаги йирик турнирда

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Малайзияда ташкил этилаётган йирик мусобақада иштирок этишади.

“Super Mokh Cup 2015” деб номланган мусобақа Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 7-13 декабрь кунлари ўтказилади. Унда 12 ва 13 ёшли футболчилардан иборат, жами 40та жамоа иштирок этади. Турнирда Ангилиянинг “Манчестер Сити”, Хорватиянинг “Динамо Загреб”, Испаниянинг “Райо Валекано”, Бразилиянинг “Коринтианс”, Япониянинг “Кашива Рейсол” ва “Гамба Осака”, Жанубий Кореянинг “Сувон Самсунг”, “Ульсан Хундай” ва “Поханг Стилерз”, Эроннинг “Сепаҳон”, Хитойнинг “Гуанчжоу Евергранд” ва бошқа бир қанча машҳур клублар футбол мактаблари жамоалари иштирок этаётгани мусобақанинг нуфузи қанчалик юқори эканлигидан далолат бериб турибди.

4 декабрь куни “Бунёдкор” футбол мактабининг U-12 ва U-13 жамоалари делегацияси Куала-Лумпур шаҳрига етиб келишди. Ўйлаймизки, табрияланувчилари мусобақа стартигача маҳаллий иқлимга мослашиб олишади. “Бунёдкор-2002”га Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев мураббийлик қилишаётган бўлишса, “Бунёдкор-2003”ни Фурқат Самегов ва Алишер Иброҳимов бошқаришмоқда.

“Super Mokh Cup 2015” турнирининг U-13 ёш тоифасидаги иштирокчилари билан танишинг:
“А” ГУРУҲИ

1.“Манчестер Сити” (Англия)
2.“Кашива Рейсол” (Япония)
3.“Донгбу” (Жанубий Корея)
5.“Малайзия пантералари” (Малайзия)

“В” ГУРУҲИ
1.“Динамо Загреб” (Хорватия)
2.“Сепаҳон” (Эрон)
3.“Чонбури” (Таиланд)
4.“Малайзия йўлбарслари” (Малайзия)

“С” ГУРУҲИ

1.“Райо Валекано” (Испания)
2.“Сувон Самсунг” (Жанубий Корея)
3.“Бунёдкор” (Ўзбекистон)
4.Филиппин U-13 терма жамоаси

“D” ГУРУҲИ
1.“Поханг Стилерз” (Жанубий Корея)
2.“Гамба Осака” (Япония)
3.“Бурирам Юнайтед” (Таиланд)
4.Бангладеш U-13 терма жамоаси

“E” ГУРУҲИ
1.“Коринтианс” (Бразилия)
2.“Йокогама Маринерс” (Япония)
3.ПСВ (Таиланд)
4.“Малайзия пумалари” (Малайзия)

“Super Mokh Cup 2015” турнирининг U-12 ёш тоифасидаги иштирокчилари билан танишинг:
“А” ГУРУҲИ

1.“Пажу” (Жанубий Корея)
2.“Бунёдкор” (Ўзбекистон)
3.“Бурирам Юнайтед” (Таиланд)
4.МСС (Малайзия)
5.“Тунас афсонаси” (Малайзия)

“В” ГУРУҲИ
1.“Сеул Жамвон” (Жанубий Корея)
2.“Гуанчжоу Евергранд” (Хитой)
3.“Чонбури” (Таиланд)
4.“Малайзия пантералари” (Малайзия)
5.СИМБ-ЙФА (Малайзия)

“С” ГУРУҲИ
1.“Сеул Шиндап” (Жанубий Корея)
2.“Ким Жинг Ю” ФМ (Жанубий Корея)
3.Бангладеш U-12 терма жамоаси
4.“Малайзия пумалари” (Малайзия)
5.“Жеонса” (Малайзия)

“D” ГУРУҲИ

1.“Ульсан Хундай” (Жанубий Корея)
2.“Сепаҳон” (Эрон)
3.Филиппин U-12 терма жамоаси
4.ПСВ (Таиланд)
5.“Бинтанг Биру” (Малайзия)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика