UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

“Бунёдкор” тарбияланувчилари 292та жамоа қатнашаётган турнирни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари 292та жамоа қатнашаётган турнирни йирик ғалаба билан бошлади

Теглар :  Бунёдкор
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Хитойдаги турнирга жўнаб кетишганди.

Хитойнинг Шеньян шаҳрида дунёнинг деярли барча қитъаларидан ташриф буюрган жами 292та жамоа иштирок этадиган турнирда “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.

Вакилларимиз “Gothia Cup 2017” мусобақасидаги илк учрашувини Покистоннинг “Меҳран” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши ўтказишиб, йирик 10:0 ҳисобида зафар қучишди. Жамоамиз голларига – Жасур Жалолиддинов (5та), Отабек Жўрақўзиев (2та), Диёрбек Рахимқулов, Фарруҳбек Мухторов ва Икром Эркинов муаллифлик қилишди.

Мураббийларимиз покистонликларга қарши баҳсда қуйидаги футболчиларни майдонга туширишди: Қодиров (Харин), Абдурашидхўжаев , Убайдуллаев (Аъзамов), Абдулбеков (Аширалиев), Содиқов (Бондаренко), Рахимқулов, Сатторов, Бўриев (С; Шарипов), Эркинов (Мухторов), Жўрақўзиев (Мирзасалимов), Жалолиддинов

“Бунёдкор-2002” турнирнинг иккинчи турида Япониянинг “Пуебла” футбол мактаби тарбияланувчилари билан куч синашишади. Бу учрашув 15 август куни бўлиб ўтади.

“Gothia Cup 2017” турнири ҳақида батафсил маълумотни мусобақанинг расмий ВЕБ-САҲИФАСИ орқали олишингиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика