UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  0 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  1 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  2 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  20 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  22 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  8 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  4

"Бунёдкор" рақиблари: “Фулад”да ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да мағлубият Янгиликлар

"Бунёдкор" рақиблари: “Фулад”да ғалаба, “Ал-Фатеҳ”да мағлубият

Дам олиш кунлари “Бунёдкор”нинг 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиблари ўз чемпионатларида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Эрон чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Ахвазнинг “Фулад” клуби ўз майдонида “Сабойи Қум” жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Бахтиёр Раҳмани ахвазликларни олдинга олиб чиққан бўлса, ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Омид Халеди ҳисобни 2:0га етказди.

18-турдан сўнг “Фулад” ҳисобида 32 очко бор ва улар мусобақа жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Таъкидлаш жоизки, ахвазликлар пешқадам – “Пирузи”дан атиги бир очко кам жамғаришган.

Саудия Арабистони про-лигасининг 13-турида амалдаги чемпион – “Ал-Фатеҳ” Ар-Риёдда “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳозирча “Ал-Фатеҳ”нинг очколари сони 14та ва улар 9-поғонада боришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика