UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Тарих такрорланди ёхуд "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувидан фактлар Янгиликлар

Тарих такрорланди ёхуд "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашувидан фактлар

Кеча Суперлиганинг 15-турида Тошкентда "Бунёдкор" - "Қизилқум" жамоалари учрашди (1:2).

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 79'

Суперлига. 15-тур

10/08/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Темурхўжа Абдухолиқов - 10', Темурхўжа Абдухолиқов - 54'

45'
90'
23'  Муҳаммадсафо Фозилов
62'  Павел Могилевец (Диёр Жалолиддинов)
62'  Дмитрие Побулич (Билол Туплиев)
77'  Умидбек Султонов (Усмонали Исмоналиев)
79'  Жасур Ҳакимов
10'  Темурхўжа Абдухолиқов
54'  Темурхўжа Абдухолиқов
64'  Артём Дмитриев
72'  Артём Дмитриев (Салим Мустафоев)
72'  Шон Пол Комолафе (Дилшод Жўраев)
85'  Азизбек Усмонов (Александар Станисавлевич)
85'  Ислом Кенжабоев (Олег Толмасов)
90'  Темурхўжа Абдухолиқов (Орифхўжа Абдухолиқов)
 

Қизиқарли кечган баҳсда тажрибали ижрочиларга эга навоийликлар якунда ғалабани тантана қилди. Мазкур баҳсга оид бир нечта фактларни келтириб ўтамиз. 


Суперлига. Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг дубли "Қизилқум"га "Бунёдкор" устидан уч очко келтирди


1. "Қизилқум" ўз тарихида иккинчи бор Тошкентда "Бунёдкор"дан уч очко олишни уддасидан чиқди. Бу ҳолат илк бор 2017 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, жамоа "Бунёдкор" стадионида кечган баҳсда 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. 



Бунёдкор

Олий лига. 5-тур

06/04/2017, 18:00

1
:
0
Тугади

Қизилқум

Илҳом Юнусов - 41'

45'
90'
18'  Душан Мийич
58'  Нурилло Тўхтасинов (Вадим Чемиртан)
69'  Шаҳзодбек Нурматов (Жавоҳир Эсонқулов)
41'  Илҳом Юнусов
51'  Жасур Ҳасанов О
63'  Файзулло Қамбаров
69'  Шукурали Пўлатов
71'  Бекзод Ғанижонов (Артур Геворкян)
86'  Ғайрат Жумаев



2. "Қалдирғочлар" бу мавсумда иккита ўйинда ҳам "Қизилқум"га мағлуб бўлди (1:3, 1:2). Бундай натижа аввал қайд этилмаган эди. 

3. Никола Лазаревич шогирдлари Тошкентда биринчи маротаба "Бунёдкор" дарвозасига 2та тўп киритди. 



4. "Бунёдкор" жорий йил ҳисобидан 7 мағлубиятини қабул қилиб олиб 2021, 2020, 2019, 2015 йилги натижаларни такрорлади. Ҳали мавсум якунланмаганини ҳам айтиш жоиз. 

5. Темурхўжа Абдухолиқов 9та гол билан тўпурарлар қаторида биринчи ўринга чиқиб олди. Ҳужумчи "Бунёдкор"га иккита баҳсда ҳам гол урди. 


 

6. Расул Йўлдошев фаолиятида илк бор "Бунёдкор"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика