UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  1 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  5 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  136 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

"Бунёдкор" қийинчилик билан ғалаба қозонди Янгиликлар

"Бунёдкор" қийинчилик билан ғалаба қозонди

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Олий лига, 23-тур.

«Бунедкор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 1:0
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Гол
: Воҳид Шодиев (10)

"Бунёдкор"
: Павел Бугало, Акмал Шораҳмедов, Шукурали Пўлатов, Анвар Ғофуров, Минори Сато (Пишур, 74), Иван Милошевич, Воҳид Шодиев (Алибобо Раҳматуллаев, 81), Самир Бекрич (Дилшод Жўраев, 66), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Олег Зотеев.
Захира
: Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Бердиев, Олександр Пишур, Ислом Иномов, Эргаш Исмоилов.

"Сўғдиёна"
: Олександр Меленчук, Илҳом Комилов, Аюбхон Нўъмонов, Рустам Аъзамов, Ориф Мамажонов (Бобур Қосимов, 44), Сардор Эминов (Илёс Қурбонов, 73), Вусол Магерамов, Сухроб Бердиев, Саламат Қутибоев, Собир Ҳамидов (Жасур Ҳакимов, 63), Олександр Коблаш.
Захира
: Ширинбой Абдуллаев, Илёс Қурбонов, Жасур Ҳакимов, Санжар Рашидов, Акмал Абдураҳмонов, Бобур Қосимов, Асилжон Бегимқулов.  

                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Бунёдкор" қийин кечган учрашувда уч очкони ишлаб олишга эришди. "Сўғдиёна" эса гарчи ютқазган бўлсада, учрашувни жуда яхши ўтказди. "Бунёдкор" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Кейинги учрашувларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


89`
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланмоқда.


88`
"Сўғдиёна" жарима тўпи ишлаб олди ва тезлик билан уни амалга оширишди. Аммо бу нарса уларга фойда келтирмади.


86` Олег Зотеев!
Александр Меленчук Зотеевнинг зарбасини ҳам маҳорат кўрсатиб қайтариб қолмоқда.


85`
Тўп билан "Бунёдкор" вакиллари. Улар имкон борича тўпни ўз назоратларида ушлаб туришни исташмоқда.


83`
Ўйин тобора якунига етиб бормоқда. Ҳисоб эса хамон ўша-ўша 1:0. "Сўғдиёна" исталган пайтда вазиятни ўнглаб олиши мумкин.


81`
"Бунёдкор"да ўзгариш. Учрашувдаги ягона бўлиб турган гол муаллифи Воҳид Шодиев ўрнига Алибобо Раҳматуллаев туширилди.


79`
Яна Рашидов! Сардор Рашидов ўзининг тезлиги эвазига рақиб ҳимоячисини ортда қолдирди ва бу сафар тўпни шериги Пишурга узатди. Аммо захирадан майдонга тушган легионер ҳужумчининг зарбаси жуда ноаниқ кетди.


77`
Сардор Рашидов!!!!!!!!!! Бугун Сардор Меленчук дарвозасини ишғол этишни жуда истамоқда. Аммо ҳар вазиятда рақиб посбони ёки ҳимоячилар унга қаршилик қилиб қолишмоқда. Сардор Рашидов учрашувда кўп бора имкониятларга эга бўлди, лекин улардан фойдаланишга келганида оқсамоқда.


75`
Сергей Лушан иккинчи ҳужумчини майдонга туширди. Ҳисоб қалтис ва ташаббус "Сўғдиёна" тарафида. Шу боис, "қалдирғочлар" устози вазиятни енгиллаштириш учун эътиборни ҳужумга қаратишни лозим топди.


74`
"Бунёдкор" ҳам ўзгариш амалга оширди. Сато Минори ўз ўрнини Олександр Пишурга бўшатиб берди.


73`
"Сўғдиёна"да сўнгги ўзгариш. Сардор Эминов ўрнига Илёс Қурбонов туширилди.

71` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сардор Рашидов!
Қандай бу вазиятдан фойдаланмаслик мумкин? Рашидов Меленчук билан яккама-якка чиқиб борди ва тўпни дарвозага йўллади. Аммо Александр Меленчук бу вазиятда ўзини кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Воҳид Шодиев эса Рашидовга эътироз билдирмоқда. Ҳақли эътироз. Рашидов ўзиданда қулайроқ турган Шодиевга тўпни узатмади.


70` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бобур Қосимов!
Қандай вазият кўкка совурилмоқда. Бобур Қосимовга жамоадоши қулай вазиятга чиқариб юборди. Амоо Бугало билан юзма-юз қолган Қосимов мўлжалдан адашди.


69`
Бурчак тўпидан кейинги вазият мезбонлар футболчиси ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпидан етказиб берилган тўпни эса Бугало муштлари билан жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.


68`
Аюбхон Нўъмонов тепган тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.


66`
"Бунёдкор" сафида ўзгариш. Самир Бекрич ўрнига Дилшод Жўраев тушди.


65` Меленчук!
"Сўғдиёна" посбони жамоасидан голдан қутқариб қолмоқда. Сардор Рашидов дарвозабон билан бирга-бир чиққанди. Лекин Александр Меленчук чаққон ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олишга эришди.


63`
"Сўғдиёна"да ўзгариш. Собир Ҳамидов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга туширилди.


61` Павел Бугало!!!!! "Сўғдиёна"га тасанно! Ажойиб ҳужум!
Бердиевнинг бу галги зарбасини Бугало мохирлик билан қайтариб қолди.


60`
"Бунёдкор" қарши ҳужум ташкил қилди. Аммо қанот ҳаками бу вазиятда байроқчасини ишга солди ва ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.


59`
Хавфли вазият! "Сўғдиёна" ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди. Олександр Коблаш! Ажойиб зарба! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда.


58` Сардор Рашидов ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо унинг дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ кетди.


57`
Суҳроб Бердиев! "Сўғдиёна"нинг жавоби! Суҳроб Бердиевнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.


56`
Сардор Рашидов! Жарима тўпини Рашидов қойилмақом тарзда амалга оширди, аммо Меленчук ҳам тўп йўналишини кузатиб турганди ва зарбани қайтариб юборишга эришди.


55`
Илҳом Комилов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


53`
Ҳа, бугун ўйинда меҳмонлар устунлик қилишмоқда. Ҳозирча жиззахликларнинг кетма-кет ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаяпти.


51`
Сардор Собирхўжаев Сардор Рашидовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи бўлди. Аммо унинг узатмаси кучлироқ чиқди ва тўпга биринчи бўлиб Меленчук эгалик қилди. 


49`
"Сўғдиёна" бурчак тўпи тепди. Лекин ушбу стандарт вазияти ҳам меҳмонлар учун муваффақиятсиз якунланди.


47`
"Сўғдиёна" ҳужумкорлик билан иккинчи бўлимни бошлади. Суҳроб Бердиевнинг уринишини мезбонлар ҳимоячилари бартараф этиб қолишди.


46` Иккинчи тайм бошланди.


- БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44`
"Сўғдиёна" таркибида ўзгариш. Ориф Мамажонов ўз ўрнини Бобур Қосимовга бўшатиб берди.


44`
Сардор Рашидовдан "фирменный" зарба! Тўп жонли девордан ўтиб тўғри дарвозага бораётган бир пайтга ҳимоячи боши билан йўналишни ўзгартириб юборди. Зарба чиройли ва кучли чиққанди.


43`
Воҳид Шодиев нисбатан майдон маркази олдида қўполлик ишлатилди.


41`
"Бунёдкор" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бундан самара чиқмади.


40`
"Бунёдкор" ҳужум уюштирди. Воҳид Шодиев қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни қулай турган шеригига ташлаб бермоқчи бўлди. Аммо меҳмонлар ҳимоячиси жамоаси жонига оро кирди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


39`
Сергей Лушан жамоаси киритилган голдан сўнг ўйинни деярли рақибга бериб қўйишди.


37`
Павел Бугало навбатдаги зарбани ушлаб олди. Зарба кучли чиқмади, аммо дарвозага аниқ келганди. Ҳозирча Павел Бугало ҳамкасби Александр Меленчукдан кўра кўпроқ тер тўкмоқда.


36`
"Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум ташкил этганди. Аммо Олег Зотеевнинг нотўғри ҳаракати эвазига тўп майдондан чиқиб кетди.


35`
Устунлик тўлиқ меҳмонлар томонга ўтган.


33`
Вусол Магеррамовнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпига Суҳроб Бердиев боши билан зарба берди. Ноаниқ.


32`
"Бунёдкор" эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур бўлмоқда.


30` Хавфли зарба!
Суҳроб Бердиев! "Сўғдиёга" футболчисининг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини Павел Бугало қийинчилик билан бартараф этиб юборди.


29`
"Сўғдиёна" рақибга босим уюштиришда давом этмоқда.


26`
Воҳид Шодиев дарвоза томон кириб бораётганда ҳимоячи уни тўхтатиб қолишга эришди.


25`
"Сўғдиёна" ўз ҳужумлари билан майдон эгаларини ҳимояланишга мажбур этмоқда.


23`
"Сўғдиёна" яна бир стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади.


20`
Хавфли вазият! Сато Минори жамоадоши Воҳид Шодиев билан "девор" услубида ўйнади ва жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироз ноаниқ.


19`
Суҳроб Бердиевнинг жаримадан етказиб берган тўпини Павел Бугало эгаллаб олди.


17`
Жамоалар кўпроқ тўпни ўзларида сақлашга интилишмоқда. Ҳужумлар сериясига бироз танаффус эълон қилинди. Тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда.


15`
Ҳа айтганча, майдоннинг ҳолати деярли идеал даражада.


13`
Олександр Коблаш! Жиззахликлар легионери жарима майдончаси атрофидан Павел Бугало дарвозаси томон зарба берди. Аммо Бугало бу вазиятда ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.


12`
"Сўғдиёна" ҳам ёмон эмас. Меҳмонлар қўрқмасдан ҳужум қилишмоқда. "Бунёдкор"нинг голига жавобан жиззахликлар хавфли ҳужум ташқил қилишди. Олександр Коблаш икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозага йўллашда бироз кеч қолди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 


11` Сардор Рашидов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва рақиб посбонини алдаб ўтиб, тўпни очиқ турган шериги Воҳид Шодиевга ташлаб берди. Воҳид Шодиев эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди, 1:0.


10` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВОҲИД ШОДИЕВ!


9`
"Бунёдкор" етакчиси Сардор Рашидов бугун ўзи туғилиб ўсган вилоят жамоасига қарши тўп тепмоқда.


8`
Сардор Рашидов бошлаган ҳужум ўз ниҳоясига етмай қолди.


7`
Собир Ҳамидовнинг тепган тўпи ноаниқ кетди.


6`
Меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда. Чамаси 25 метрлар масофадан жарима зарбаси тепишади.


5`
"Сўғдиёна" ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди. Вусол Магеррамовнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпига Коблаш зарба бера олмади.


3` Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Ҳозирча ҳеч бир жамоада катта устунлик йўқ.
 

Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан репортажимизни бошлаймиз.


- Учрашув соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика