UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

“Бунёдкор” ПСЖ ва “Манчестер Сити” билан куч синашиши мумкин Янгиликлар

“Бунёдкор” ПСЖ ва “Манчестер Сити” билан куч синашиши мумкин

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби тарбияланувчилари Малайзияда ташкил этиладиган йирик халқаро турнирдан таклиф олишди.

Учинчи маротаба ташкил этилаётган “SuperMokh2016” турнирининг нуфузи йилдан-йилга ошиб, иштирокчи жамоалар географияси кенгайиб бормоқда.

11-19 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган мусобақада жами 36та жамоа қатнашади – U-12 ёш тоифасида: 16та, U-14 ёш тоифасида: 20та.

“Бунёдкор” футбол мактабининг ҳар иккала ёш тоифасидаги тарбияланувчилари “SuperMokh2016” мусобақасида иштирок этиш учун таклиф олишган. Ҳозирги кунда ҳар иккала жамоамиз ҳам мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. 2002 йилда туғилганлардан иборат жамоамизни Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев, 2004 йилда таваллуд топганлардан ташкил топган жамоамизга Миркамол Қосимов ва Тимур Бобохонов мураббийлик қилишмоқда.

Ташкилотчилар турнирда иштирок этадиган жамоалар номларини маълум қилишди. Мусобақа арафасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва шундан сўнг турнир тақвими эълон қилинади.

“SUPERMOKH2016” турнири иштирокчилари:
U-14

1) “Манчестер Сити” (Манчестер, Англия)
2) ПСЖ (Париж, Франция)
3) “Спортинг” (Лиссабон, Португалия)
4) “Сан-Паулу” (Сан-Паулу, Бразилия)
5) “Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон)
6) “Сеул“ ФК (Сеул, Жанубий Корея)
7) “Сеонгнам Ильва Чунма” (Соннам, Жанубий Корея)
8) “Кавасаки Фронтале” (Кавасаки, Япония)
9) “Сёнан Бельмаре” (Хирацука, Япония)
10) “Сепаҳон” (Исфаҳон, Эрон)
11) “Бурирам Юнайтед” (Бурирам, Таиланд)
12) “Селангор” (Селангор, Малайзия)
13) Муанмар U-14 терма жамоаси
14) Бангладеш U-14 терма жамоаси
15) Таиланд U-14 терма жамоаси
16) Малайзия пантералари U-14
17) Малайзия пумалари U-14
18) Малайзия шерлари U-14
19) Малайзия пумалари U-13
20) Малайзия пантералари U-13

U-12
1) “Спортинг” (Лиссабон, Португалия)
2) “Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон)
3) “Спартак” (Тошкент, Ўзбекистон)
4) “Гуанчжоу Эвергранд” (Гуанчжоу, Хитой)
5) “Чонбури” (Чонбури, Таиланд)
6) “Бурирам Юнайтед” (Бурирам, Таиланд)
7) “Сепаҳон” (Исфаҳон, Эрон)
8) “Байолай” ФК (Кёнгидо, Жанубий Корея)
9) “Кей Лига академияси-А” (Жанубий Корея)
10) “Кей Лига академияси-В” (Жанубий Корея)
11) “Теренггану” (Теренггану, Малайзия)
12) Австралия U-14 терма жамоаси
13) “Сент-Прима” (Индонезия)
14) Малайзия пантералари U-12
15) Малайзия пумалари U-12
16) Малайзия шерлари U-12

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика