UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  1 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0

"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди Янгиликлар

"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўзаро тўқнаш келишди.
Ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўйин бошланди. 8-дақиқада"Локо"даги Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан чиройли тўп ошириш қилди. Нагаевнинг бош билан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.14-дақиқада Зотеев ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва тўпни тезлик билан чап оёғига тўғрилаб, дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.22-дақиқада Ҳасанов узатган тўп Шораҳмедовдан ўтиб, Карпенкога келди. Викторнинг ўз услубида йўллаган кучли зарбасини Зухуров қайтариб қолди. Кейинги дақиқада "Бунёдкор"нинг жавоби. Жасур Ҳасанов узатган пасни Блажич голга айлантириши мумкин эди. Унинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини бугун таваллуд айёмини инишонлаётган Бугало қайтарди. 38-дақиқада Карпенконинг бурчак зарбаси ҳамма футболчилардан ўтди ва Иномовга келиб тушди. Исломнинг зарбасини дарвоза чизиғи ёнгинасидан Пишур қайтариб қолди.Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
 

Иккинчи бўлим бошланди. 55-дақиқада Мезбонлар чамаси 24 метрлар узоқликдан чалиб йиқитишди. Белгиланган жарима зарбасини Олександр Пишур ерлатиб кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди - 0:1. 65-дақиқада Зотеев тўпни эгаллаб олиб Пишурга узатди ва ўзи жарима майдончаси ичига кириб борди. Ҳимоячилар Олег билан овора бўлиб қолишганидан фойдаланган Саша чап оёқда кучли зарб билан Бугало дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб 0:2га ошди.83-дақиқада яна бир қулай имконият. Шораҳмедовнинг тўп оширишини Пишур боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.Ўйин мана шу ҳисобда якунланди ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига йўл олди.

“Локомотив” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) 0:2
Голлар:
Олександр Пишур 55, - 0:1.Олександр Пишур 65, - 0:2.
Ҳакамлар:
Владислав Цейтлин (Тошкент), Хусниддин Шодмонов (Бухоро), Андрей Цапенко (Янгийўл), Ҳасан Рўзиев (Тошкент)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
"Локомотив": 1.Павел Бугало, 3.Евгений Гоголь, 8.Акмал Холматов (24.Иброҳим Раҳимов, 86), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Ислом Иномов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Иван Нагаев, 29.Виктор Карпенко (7.Садриддин Абдуллаев, 58), 30.Дилшод Жабборов (сардор), 55.Илҳомжон Суюунов (15.Собир Усмонхўжаев, 71), 99.Александр Оника.
Захира: 12.Тимур Ғаниев, 2.Сардор Раҳмонов, 17.Салим Мустафоев, 41.Қувондиқ Рўзиев.
"Бунёдкор":  25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (сардор), 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (8.Жавлон Иброхимов, 90+2), 11.Олександр Пишур (29.Анвар Бердиев, 88), 13.Лутфулла Тўраев,  16.Артём Филипосян,  19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев (14.Алибобо Раҳматуллаев, 79).
Захира:  45.Акбар Тўраев, 9.Игорь Таран, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев.
Огоҳлантиришлар: Александр Оника 19, Олександр Пишур 48, Ислом Тўхтахўжаев 90+1.
Биринчи ўйин: 2:2
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика