«Бунёдкор» мухлислари диққатига!
29 мар 2019 12:19
Янгиликлар
«Бунёдкор» мухлислари диққатига!
«Бунёдкор» жамоаси Суперлиганинг 2-турида «Пахтакор»га қарши майдонга тушади.
«Бунёдкор» фан-клуби пойтахт дербисига тайёргарлик кўриш мақсадида бугун жамоага бефарқ бўлмаган мухлислар учун йиғилиш ўтказади. Ишқибозларни «Миллий» стадионнинг 4-кириш дарвозаси олдига соат 16:00га келишлари сўралади.
Мухлислар ўзлари билан паспорт нусхаси ва 2 дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат олиб келишлари лозим. Фан-клубга аъзо бўлган ишқибозларга футболка, кепка ва шарф тақдим қилинади. Фаоллиги билан ажралиб турган мухлис йил якунида клуб томонидан махсус совға билан тақдирланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар