UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  1 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  8 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  37 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади Янгиликлар

"Бунёдкор" митти "қалдирғочлар"ига ишонади

Теглар :  БунёдкорТуркия
Суперлиганинг янги мавсуми бошланишига бир ойдан камроқ вақт қолди.

Ўзбекистон чемпионатининг аксар иштирокчилари ўқув-машғулот йиғинларини Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирмоқда. Хусусан, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳам. Тошкент клуби 5 февраль куни "Asteria Kremlin Palace" меҳмонхонасига келиб жойлашди. 

Туркияга йиғинига 25 нафар футболчи олиб келинди.

Дарвозабонлар – Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳробжон Султонов.

Ҳимоячилар – Авазбек Ўлмасалиев, Сардорбек Хурсандов, Давронжон Эргашев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Хуршид Убайдуллаев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Фарҳод Мираҳматов.

Ярим ҳимоячилар – Дилшод Жўраев, Одилжон Абдураҳмонов, Умарали Раҳмоналиев, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Билол Туплиев, Сирожиддин Башриддинов, Ғайрат Азизхўжаев.

Ҳужумчилар – Музаффар Олимжонов, Умидбек Султонов, Усмонали Исмоналиев, Алфайзи Неъматов, Ҳусайн Эргашбоев, Фаррух Икромов.

Мураббийлар штаби дастлабки машғулотлар жараёнида ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратяпти. Йиғин якунига қадар режалаштирилган 5та ўртоқлик учрашуви эса жамоавий ўйинни шакллантириш ва камчиликларни кўриб олиш учун хизмат қилади.

"Бунёдкор" матбуот хизмати эълон қилган суратларда кўпчиликнинг эътибори Фарруҳ Икромовга қаратилди. У терма жамоанинг Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланиб, сафдан чиққан эди. Қувонарли жиҳати, Суперлиганинг ўтган мавсумида порлаган ярим ҳимоячи жароҳатини даволашга улгурган. Аммо, Икромовнинг майдонга қайтиши бироз вақт талаб қилади. У айни пайтда якка тартибда ишламоқда.

Шунингдек, жамоа мухлисларини яна бир савол қийнамоқда: мавсум стартига қадар тажрибали футболчилар олиб келинадими? Бу ўринли савол. Чунки 2021 йил охирида яна асосий таркибнинг 6 нафар вакили бошқа жамоаларга ўтиб кетди: Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Бу борада жамоа устози Шуҳрат Мақсудов билан суҳбатлашдик. Мураббийнинг таъкидлашича, катта пуллар эвазига 1 йиллик легионерларни жалб қилиб, натижа учун ўйнаш бугунги "Бунёдкор"нинг сиёсатига мос келмайди. Жамоа ихтиёрида ажойиб академия бор. Бугунги раҳбарият ва мураббийлар шундан имкон қадар унумли фойдаланишни мақсад қилган. 

"Албатта, таркибда кучли футболчиларни жамлаш яхши, бу мураббийнинг ишини енгиллаштиради. Ёшларда эса иштиёқ кучли. Кўзлари ёниб турган йигитлар билан ишлаш ёқимли.

"Бизда академия бор. У ерда ажойиб йигитлар тарбияланмоқда. Имкон қадар ўз "қалдирғочларимиз"нинг йўлини очишга ҳаракат қиламиз. Улар қанча баландга парвоз қилишса, биз учун шунчалик яхши", - дейди Шуҳрат Мақсудов. Шунингдек, мураббий Суперлиганинг навбатдаги мавсумида катта саҳнага янги иқтидорлар чиқишига ваъда берди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика