"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди
03 дек 21:35
Янгиликлар
"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди
"Бунёдкор" клуби футболчи Николаз Мали билан хайрлашди. Клуб расмий хабарида футболчи жамоани тарк этгани маълум қилинди.
"Бугун биз жамоамизга барқарорлик, интизом ва характер олиб кирган футболчи — Николоз Мали билан хайрлашмоқдамиз.
Мали “Бунёдкор” сафида ўтказган даври давомида ишончли ҳимоячи сифатида ўзини кўрсатди. У ҳар бир тўп учун курашди, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзини ҳақиқий профессионал сифатида намоён этди. Унинг меҳнати жамоа, мураббийлар ва мухлислар томонидан юқори баҳоланди.
“Бунёдкор”даги 2025-йилги кўрсаткичлари:
25+ ўйин
Бутун мавсум давомида барқарор ва ишончли ҳимоя ўйини
Николоз “Бунёдкор” либосини фахр билан ҳимоя қилди. Унинг интизоми, меҳнаткашлиги ва жамоага бўлган садоқати биз учун жуда қадрли.
Николоз, қилган хизматларинг учун катта раҳмат!
Кейинги босқичда омад, муваффақият ва янги ютуқлар тилаймиз.
“Бунёдкор” сени доимо ҳурмат билан эслайди", – дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар