"Бунёдкор" ҳужумкор футболчи қидиряпти
11 фев 2022 02:26
Янгиликлар
"Бунёдкор" ҳужумкор футболчи қидиряпти
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 5-февралдан буён Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.
Хабарингиз бор, 2021 йилги мавсумдан кейин "қалдирғочлар" асосий таркибидан 6 нафар футболчи жамоани тарк этганди. Уларнинг ўрни клуб тарбияланувчилари билан тўлдирилмоқда. Бундан ташқари, "Бунёдкор" раҳбарияти ҳужум чизиғини тажрибали футболчилар билан кучайтирмоқчи. Шу мақсадда Антальяда бўлиб турган жамоа мутасаддилари 1 нафар ҳужумчи ва 1 та ярим ҳимоячи қидириш билан банд. Қалдирғочлар раҳбарияти олдинги кунларда "Руда" (Черногория), "Енисей" (Новосибирск), "Динамо" (Киев), "Широки-Бриег" ва "Университатя Клуж" (Руминия) клубларини кузатди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар