UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  1 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  9 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  46 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

"Бунёдкор": Футболчиларимиз терма жамоаларда Янгиликлар

"Бунёдкор": Футболчиларимиз терма жамоаларда

"Бунёдкор"нинг бир неча аъзолари терма жамоалардан таклиф олдилар.
Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6, 10 ва 14 октябрь кунлари Қатар, Баҳрайн ва БАА терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида куч синашади. Ушбу учрашувларга "қалдирғочлар"нинг олти нафар аъзоси таклиф этилди. Булар: дарвозабон - Акбар Тўраев, ҳимоячи - Акмал Шораҳмедов, ярим ҳимоячилар - Жавлон Иброхимов ва Сардор Рашидов, ҳужумчи - Воҳид Шодиев. Шунингдек, уқаловчи - Абдулла Ризбоев.

9-24 октябрь кунлари эса Мянмар мамлакатида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини олти нафар "Бунёдкор" футболчилари ҳимоя қилишади. Булар: ҳимоячи - Акрамжон Комилов, ярим ҳимоячилар - Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Сардорбек Азимов ва Достонбек Ҳамдамов, ҳужумчи - Забихилло Ўринбоев.

Юқорида санаб ўтилган "Бунёдкор" вакилларининг терма жамоаларимиздаги иштирокида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика