UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  0 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  1 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  7 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  26 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба Янгиликлар

"Бунёдкор": Энг ёш таркибдан энг йирик ғалаба

Кеча “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтган меҳмонда ҳаракат қилган “Бунёдкор” ишончли тарзда рақибни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бош мураббий Сергей Лушан учрашувнинг дастлабки дақиқалардан бошлаб 1996 йилда таваллуд топган мудофаа чизиғи вакили Акрамжон Комиловга ишонч билдирди. Чап қанотда ҳужумкор ҳимоячи сифатида тўп тепган Комилов бутун ўйин давомида ўзидан яхши таассурот қолирди. Шунингдек, иккинчи бўлим ўрталарида яна бир ёш ярим ҳимоячи Достонбек Ҳамдамов майдонга туширилди. 17 ёшли ярим ҳимоячи ҳам ўзининг чиройли ҳаракатлари ва яхши ҳислатлари билан ажралиб турди. Қолаверса, сўнгги ўйинларда олдинги чизиқда тез-тез кўриниш бераётган Темур Аюпов ҳам “Олмалиқ”қа қарши баҳсда тўп тепди. 1990 йилда таваллуд топган япониялик Сато Минори ҳам илк борада асосий таркиб билан тўлиқ ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, асосан ёшлар ҳисобига “Бунёдкор” ушбу мавсумдаги энг йирик ғалабасини сафарда қўлга киритди. “Бунёдкор” жорий мавсумда ҳозирча рақибларни тўртта тўп фарқи билан ютмаганди.

“Олмалиқ”қа қарши баҳсда “Бунёдкор” жамоасининг ўртача ёши 26,2ни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича “қалдирғочлар” ушбу мавсумдаги энг ёш кўрсаткичларини қайд этишди. Қуйидаги жадвалда “Бунёдкор”нинг ички мусобақалардаги ўртача ёшлари кўрсатиб ўтилган.

Сана

Мусобақа

“Бунёдкор”

ўртача ёши

Рақиб

ўртача ёши

Учрашув

15.03.2014 Олий лига 28,1 27,2 “Бунёдкор” – “Қизилқум” 2:1
23.03.2014 Олий лига 28,9 25,3 “Машъал” – “Бунёдкор” 0:2
27.03.2014 Олий лига 27,5 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 1:1
06.04.2014 Олий лига 28,2 27,5 “Динамо” – “Бунёдкор” 0:2
11.04.2014 Олий лига 28 27,2 “Бунёдкор” – “Локомотив” 1:1
28.04.2014 Олий лига 26,7 27,9 “Бухоро” – “Бунёдкор” 1:1
02.05.2014 Олий лига 26,8 26,1 “Бунёдкор” – “Навбаҳор” 3:0
19.05.2014 Олий лига 27,8 28,3 “Насаф” – “Бунёдкор” 2:0
23.05.2014 Олий лига 27,9 24,7 “Бунёдкор” – “Металлург” 2:0
01.06.2014 Олий лига 28,9 22,8 “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 0:2
05.06.2014 Олий лига 28,8 26,4 “Бунёдкор” – “Нефтчи” 1:1
10.06.2014 Ўзб.кубоги 27,6 26,1 “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 2:2
14.06.2014 Олий лига 27,7 27,3 “Бунёдкор” – “Андижон” 2:0
18.06.2014 Ўзб.кубоги 26,2 27,1 “Олмалиқ” – “Бунёдкор” 0:4
Жами  . 27,8 26,4  .


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика