"Бунёдкор" энди "Пахтакор" стадионида ўйнайди

Narzulla Saydullayev
24 авг 2013, 09:09
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мавсумнинг қолган қисмини "Пахтакор" стадионида ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида хабар берди. 

"Бунёдкор" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланади".

"Умуман Ўзбекистон Кубоги финалигача (балки кейинроқ ҳам) "Бунёдкор" уй учрашувларини "Пахтакор" стадионида ўтказади", - деб ёзади Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида. 

Нима учун "Бунёдкор" "Жар"да ўйнамаслиги ҳақида маълумот берилмаган. "Қалдирғочлар" бу йилги мавсум бошида янги бунёд этилган "Бунёдкор" стадионида уй ўйинларини ўтказишганди. Бироқ бу ўйингоҳнинг чими янгиланиши боис ўйинлар "Жар"да бўлиб ўтаётганди.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 25 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари ўзаро беллашишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia