UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:15ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал" 1:0 (матнли трансляция)  49 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  2 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  7 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  6 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  20 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  8

"Бунёдкор" дастлабки ўйинда "Бурирам"га ютқазиб қўйди Янгиликлар

"Бунёдкор" дастлабки ўйинда "Бурирам"га ютқазиб қўйди

Таиландда ноқулай об-ҳаво ва юқори намлик бўлишига қарамасдан, “Бунёдкор” аъзолари рақиб майдонида яхши ўйин намойиш этишди.
Учрашувни дастлабки дақиқаларида тўпни “Бунёдкор” вакиллари назорат қилиб туришди. Бироқ бир-икки вазиятда амалга оширилган стандартлар ҳимоя чизиғимизда пала-партишлик юзага келишига олиб келди. 17-дақиқада жарима майдончамиз томон оширилган пасни Анавин Жужин боши билан дарвозага тўғрилаб, учрашувдаги ҳисобни очди – 1:0.

Шундан сўнг, мезбонларда яна бир имконият юзага келди. Бироқ бу сафар Муроджон Зухуров зарбани қайтаришга эришди.

Фозил Мусаев оёғида оғриқ сеза бошлагач, Миржалол Қосимов унинг ўрнига Игорь Таранни майдонга туширди. Тараннинг сафга қўшилиши жамоамиз учун омадли бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Жасур Ҳасанов стандарт вазиятидан тўпни дарвоза томон йўллади. Бу вазиятда тўпни “Бурирам Юнайтед” посбони Сиварук Тедсунгноен қайтариб юборди. Уни қабул қилиб олган Лутфулла Тўраев шу заҳотиёқ бўш турган Таранни топди. Игорь эса ҳаволатиб оширилган пасни тўппа-тўғри дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Рақибга ғалаба келтирган иккинчи гол ҳам айнан стандарт вазиятидан киритилди. Бу сафар ҳам Зиратон Бунматхан томонидан оширилган пасни  Эккачай Сумрей боши билан Зухуров дарвозасининг олис бурчагига тўғрилаб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

Қолган дақиқаларда бунёдкорчилар ҳар қанча уринишмасин, ҳисобни тенглаштиришни уддалай олмадилар.

Шу тариқа, барча масалага ойдинлик жавоб учрашувида киритилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 21 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланадиган баҳсда аниқланади.

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” – “БУНЁДКОР” 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: Бенжамин Жон Вильямс, Меттью Жеймс, Аназ Хакан, Ма Нинг (барчаси – Австралия)

Голлар
: Анавин Жужин 17 (1:0), Игорь Таран 45+1 (1:1), Эккачай Сумрей 76 (2:1)

Огоҳлантиришлар:
Сурат Шуха 25, Зиратон Бунматхан 56, Игорь Таран 80, Хайрулла Каримов 85

“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД”: 1.Сиварук Тедсунгноен, 2.Зиратон Бунматхан, 3.Пратхум Чутхонг, 5.Осмар Барба, 6.Танасак Срисай, 13.Жирават Макаром, 15.Сурат Шуха (11.Эккачай Сумрей 70), 17.Анавин Жужин, 19.Кай Хирано (16.Суриа Домтайсонг 60), 22.Адисак Крайсорн (32.Денис Бушенинг 90+3), 25.Сури Шуха
 
“БУНЁДКОР”: 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 78), 8.Жавлон Иброхимов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 17.Камолиддин Мурзоев (11.Олександр Пишур 73), 18.Фозил Мусаев (9.Игорь Таран 39), 19.Жасур Ҳасанов, 33.Олег Зотеев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика