“Бунёдкор” бугун янги мураббий бошчилигида йиғинга киришади
03 янв 2019 12:14
Янгиликлар
“Бунёдкор” бугун янги мураббий бошчилигида йиғинга киришади
Маълумки, “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов яқинда АГМК дан тушган таклифни қабул қилиб, “Бунёдкор” билан дўстона равишда хайрлашганди.
Эндиликда Тошкент жамоасига ким бош мураббий бўлиши кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. Олинган маълумотларга кўра, “Бунёдкор” бугун Шуҳрат Мақсудов бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бунгача “қалдирғочлар”нинг ёшлар жамоасини бошқариб келган Шуҳрат Мирусмановичга мураббийлар штабида Юрий Саркисян, Виктор Карпенко ҳамда Марат Галимов ёрдам бериши кутилмоқда.
Жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши турган гап. Сабаби клуб билан шартномаси якунига етган футболчилар талайгина. Шунинг учун мураббийлар бунгача бошқа жамоаларда ижара асосида ўйнаган ўйинчиларини ортга қайтаришга қарор қилган.

Ўхшаш янгиликлар
16:07
Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда 15
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар