UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди Янгиликлар

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди

Бугун амалдаги Ўзбекистон чемпионлари БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлашади.
"Қалдирғочлар" йиғин доирасида Россия клублари билан 3та назорат учрашуви ўтказишди. "Ростов" (1:1) ва "Динамо" (0:0) билан ўйинларда дуранг натижа қайд этилган бўлса, кеча "Спартак" (Москва) клубига имконият бой (1:2) берилди. Кечаги ўйиннинг биринчи бўлимида "Бунёдкор" дарвозасини Акбар Тўраев қўриқлади. У 45 дақиқа мобайнида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Спартак"ка қарши кечган ўйиндан сўнг биз истеъдодли посбондан қисқача интервью олдик.

- Биринчи бўлимда мен қўриқлаётган дарвоза олдида деярли ҳавфли вазиятлар содир этилмади, - дея сўз бошлади А.Тўраев.  Ёдда қоладиган фақат битта вазият бўлди. Жарима зарбасидан тепилган тўп тўғри қўлимга келиб тушди. Аксинча, бизнинг йигитларда дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Александр Пишур, Воҳид Шодиев ва Алибобо Раҳматуллаев қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда ўйин асосан майдон марказида кечди, десам тўғрироқ бўлади.

- "Спартак" клубининг устунлиги қай жиҳатларда кўзга ташланди?

- Россия клуби футболчилари индивидуал маҳоратлари эвазига устунликка эришишди.

- Кечаги учрашувнинг "Ростов" ва "Динамо" жамоаларига қарши ўтказилган ўйинлар билан фарқи бўлдими?
- Менимча, йўқ. Назорат ўйинларида мураббийлар томонидан турли тактикалар синаб кўрилади. Шу боис, ўйинлар натижасига жиддий эътибор қаратилмайди.

- Бугун кечки машғулотлар борми?
- Йўқ. Бугун эрталаб тренажёр залида ишладик. Шу билан БАА йиғини якунига етди. Барча машғулотлар аввалдан белгиланган режа асосида ўтказилди. Йиғинни бемалол муваффақиятли ўтди, деб айтиш мумкин. Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкентга қайтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика