UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  0 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  1 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  1 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  11 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  0 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  5 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  8 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  15 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  6 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди Янгиликлар

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди

Бугун амалдаги Ўзбекистон чемпионлари БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлашади.
"Қалдирғочлар" йиғин доирасида Россия клублари билан 3та назорат учрашуви ўтказишди. "Ростов" (1:1) ва "Динамо" (0:0) билан ўйинларда дуранг натижа қайд этилган бўлса, кеча "Спартак" (Москва) клубига имконият бой (1:2) берилди. Кечаги ўйиннинг биринчи бўлимида "Бунёдкор" дарвозасини Акбар Тўраев қўриқлади. У 45 дақиқа мобайнида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Спартак"ка қарши кечган ўйиндан сўнг биз истеъдодли посбондан қисқача интервью олдик.

- Биринчи бўлимда мен қўриқлаётган дарвоза олдида деярли ҳавфли вазиятлар содир этилмади, - дея сўз бошлади А.Тўраев.  Ёдда қоладиган фақат битта вазият бўлди. Жарима зарбасидан тепилган тўп тўғри қўлимга келиб тушди. Аксинча, бизнинг йигитларда дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Александр Пишур, Воҳид Шодиев ва Алибобо Раҳматуллаев қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда ўйин асосан майдон марказида кечди, десам тўғрироқ бўлади.

- "Спартак" клубининг устунлиги қай жиҳатларда кўзга ташланди?

- Россия клуби футболчилари индивидуал маҳоратлари эвазига устунликка эришишди.

- Кечаги учрашувнинг "Ростов" ва "Динамо" жамоаларига қарши ўтказилган ўйинлар билан фарқи бўлдими?
- Менимча, йўқ. Назорат ўйинларида мураббийлар томонидан турли тактикалар синаб кўрилади. Шу боис, ўйинлар натижасига жиддий эътибор қаратилмайди.

- Бугун кечки машғулотлар борми?
- Йўқ. Бугун эрталаб тренажёр залида ишладик. Шу билан БАА йиғини якунига етди. Барча машғулотлар аввалдан белгиланган режа асосида ўтказилди. Йиғинни бемалол муваффақиятли ўтди, деб айтиш мумкин. Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкентга қайтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика