

Бугун “қалдирғочлар” 2015 йилдаги энг сўнгги тайёргарликлари доирасида икки таркибга бўлинган ҳолда учрашув ўтказди.
Умуман олганда, икки ҳафта давом этган машғулотларда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилди. Шунингдек, таркибда шуғулланганлар жисмоний юкламалар ҳам қабул қилиб олишди.
Энди футболчиларга янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
“Бунёдкор” вакиллари 3 январь куни яна йиғилиб, машғулотларни давом эттиришади.



