UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2

“Бунёдкор” бир кунда иккита ўйин ўтказди Янгиликлар

“Бунёдкор” бир кунда иккита ўйин ўтказди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2 февраль куни Анталия йиғини доирасида иккита назорат учрашуви ўтказди.
Даставвал Латвия Даугава клуби билан куч синашилди. Сергей Лушан ушбу баҳсга деярли ёшроқ таркибни майдонга туширди. Лекин баҳс Латвиянинг етакчи клуби фойдасига ҳал бўлди – 2:0.

“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ДАУГАВА” (Латвия) 0:2
“Бунёдкор” таркиби
: Муроджон Зухуров, Дилёрбек Ирматов, Анвар Ғофуров, Хайрулла Каримов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов, Отабек Шукуров, Забихилло Ўринбоев, Анвар Бердиев, Темур Аюпов

“Бунёдкор” – “Даугава” баҳси якунланиши биланоқ орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан худди шу майдонда иккинчи учрашув бошланди. Унда “Бунёдкор” Луганскнинг “Заря” жамоаси билан куч синашди. Украина чемпионатиинг биринчи даврасидан сўнг 5-поғонасини банд этиб турган жамоага қарши баҳс жудаям қизиқарли ўтди. Айтиш мумкинки, ушбу баҳс ҳар иккала томон учун фойдали бўлди. “Бунёдкор” – “Заря” қарама-қаршилигида кучлар тенг келди – 1:1. “Қалдирғочлар”нинг голига Сардор Рашидов муаллифлик қилди.

“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ЗАРЯ” (Украина) 1:1 (0:0)
Голлар:
Сардор Рашидов 51 (1:0), Желько Любенович 56 пенальти (1:1)
“Бунёдкор”: Павел Бугало, Иван Милошевич, Акрамжон Комилов, Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброхимов, Самир Бекрич, Минори Сато, Сардор Рашидов, Шакер Зуаги, Мирзохид Ғофуров, Артём Филипосян
Захирадан майдонга тушганлар: Муроджон Зухуров, Достонбек Ҳамдамов, Воҳид Шодиев, Элдор Шомуродов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика