UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  1 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  1 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  3 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига! Янгиликлар

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига!

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 25-турида севимли жамоамиз «Навбаҳор» Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги учрашувга борадиган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида автомашиналарга Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти томонидан бепул газ қуйиб берилади. Автомобилингизга газ қуйиб берилиши учун ўйин куни яни 3 октябрь куни соат 8:00дан 12:00гача сизга «Мухлислар билан ишлаш бўлими» бошлиғи Фарҳод Умаралиев томонидан карточка берилади. Карточкани стадионни олдидаги автостоянка ёки заправкада (қайси заправка эканлигини каналимиз орқали маълум қиламиз) олишингиз мумкин. Карточкани олиш учун сизда ва сиз билан ҳамрохлик қиладиган мухлисларда қуйидагилар бўлиши шарт:

«Навбаҳор» атрибуткалари, байроқ, шарф ёки жамоамиз логотипи туширилган қизил кепка.
Автомобил салонида ўтирадиган беш нафар (шафёрда ҳам) мухлисда жамоа рамзи ҳисобланган қизил либос бўлиши шарт!

ҚАЙТАРАМИЗ, СИЗДА ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАНИДЕК ҚИЗИЛ ЛИБОС БЎЛИШИ ШАРТ!

Сизда юқорида санаб ўтилганлар бўлсагина, клуб томонидан бир марталик газ запрафкага бепул карточка берилади. Карточкани эса «Мухлислар билан ишлаш бўлими»дан олишингиз мумкин.

Мухлисларимизга шуни айтиб ўтмоқчимизки, жамоамиз «Навбаҳор»ни навбатдаги турда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш мақсадида ана шу жихатларга эътибор қилмоқдамиз ва айтиб ўтилган жихатлар сизда бўлиши лозим. Барча мухлисларимизни навбатдаги турда бўладиган қизиқарли учрашувда севимли жамоамиз «Навбаҳор»га ўн иккинчи ўйинчи бўлиб, «лочинлар»ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш учун ва шу билан биргаликда шиддатли баҳсни стадиондан туриб томоша қилиш учун пойтахтдаги «Миллий» ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Навбаҳор» учрашуви 3 октябрь куни соат 20:00да бошланади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика