“Бунёдкор” Ал-Ҳасада биринчи машғулотини ўтказди
24 фев 2014 08:29
Янгиликлар
“Бунёдкор” Ал-Ҳасада биринчи машғулотини ўтказди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 23 февраль куни Ал-Ҳаса шаҳридаги биринчи машғулотини ўтказди.
“Ал-Фатҳ” клубининг уй аренаси – Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадионидаги машғулот маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкентда 22:00 бўлади) бошланди. Унда Саудия Арабистонига олиб келинган барча 20 нафар футболчи иштирок этди. Миржалол Қосимов ўз шогирдлари билан майдонда роппа-роса бир соат давомида шуғулланди. Футболчиларнинг кайфияти жангавор ва барча соппа-соғ ҳолатда муҳим баҳсга ҳозирлик кўрмоқда.
Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадиони ҳақида қисқача маълумот берадиган бўлсак, арена 1983 йили фойдаланишга топширилган. У ўз бағрига 27.500 мухлисни сиғдира олади. Стадионнинг ҳозирги ҳолати идеал даражада эмас. Айниқса, майдон ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Беш баллик тизимда 3 баҳога тортади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги “Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да (Ал-Ҳасада 20:00 бўлади) бошланади.
Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони

championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар