UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  6 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  2 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  7 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

"Бунёдкор" АГМКни 3та ўйиндан бери юта олмаяпти ёхуд Мақсудов Қосимовга қарши Янгиликлар

"Бунёдкор" АГМКни 3та ўйиндан бери юта олмаяпти ёхуд Мақсудов Қосимовга қарши

Теглар :  АГМК Бунёдкор
Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси бугун Суперлиганинг саккизинчи турида Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувга доир факт ва маълумотларни беришни бошлаймиз. 

"Бунёдкор" сўнгги маротаба АГМК ни 2019 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Лутфулла Тўраевнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратган эди. Шундан сўнг чемпионат доирасидаги кетма-кет учта ўйинда Миржалол Қосимов шогирдларининг қўли баланд келди. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши охирги иккита учрашувда ғалабани тантана қилган.

5-тур. 20.04.2019. АГМК -  "Бунёдкор" 0:1

22-тур. 18.10.2019. "Бунёдкор"- АГМК 0:2

3-тур. 13.03.2020. АГМК -  "Бунёдкор" 2:0 

16-тур. 22.09.2020. "Бунёдкор"- АГМК 2:3

"Бунёдкор" мана шу ўйинларда 3та гол урган, ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиққан.

Бугунги тўқнашув ўйин ушбу жамоаларнинг Суперлигадаги ўзаро 26-учрашуви ҳисобланади. АГМК ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинларда 5 маротаба олмалиқликлар ғалабани тантана қилган бўлса, 5 бор дуранг қайд этилган ва 16 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 28-48. "Бунёдкор"нинг АГМК устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1 бўлган. Голларга Анвар Бердиев 2та, Олександр Пишур ва Олег Зотеев муаллифлик қилган эди. "кончилар"нинг энг йирик ҳисобли ғалабаси 3:1. Қизиғи мазкур натижа ҳам 2013 йил қайд этилган. Биринчи даврада кечган ўйинда Зафар Полвонов 1та ва Евгений Гоголь 2та голи билан АГМКга тарихий натижани келтирган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика