UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  1 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  7 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  5 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  6

“Бунёдкор-99” - Тошкент шаҳар чемпиони! Янгиликлар

“Бунёдкор-99” - Тошкент шаҳар чемпиони!

Теглар :  Бунёдкор-99
1999 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси томонидан болалар ва ўсмирлар ўртасида аънавий тарзда ўтказиладиган биринчилик баҳсларининг жорий йилгиси секин-аста ўз якунига етиб бормоқда. Бешта ёш тоифасида ўтказилаётган турнирнинг 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат гуруҳи финишга етиб келди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳсларда Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари биринчи ўринни қўлга киритишди. Эътиборлиси, якуний жадвалга кўра, “Бунёдкор” ва “Спартак” тарбияланувчиларининг очколари сони бир хил – 33таданни ташкил этди. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра, “қалдирғочлар” ғолиб деб топилдилар. Дилмурод Абдуллаев шогирдлари “Спартак”ни уйда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, сафада жангавор дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” биринчи, “Спартак” иккинчи ва “Пахтакор” тарбияланувчилари учинчи бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда "Бунёдкор-99" футболчилари олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигида ҳам бош совринни қўлга киритишган эди.

“Бунёдкор-99” мураббийлари ва футболчиларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз.


Якуний жадвал

№      
Жамоа

Ў

Ю

Д   

М   

Т-Ф

О

1

“Бунёдкор-А”     

14   

10    

3

1

38-15   

33   

2

“Спартак”

14

10

3

1

23-8

33

3

“Пахтакор”

14

10

2

2

29-10

32

4

“Бунёдкор-Б”

14

5

1

8

14-23

16

5

БЎСМ-16

13

4

2

7

12-25

14

6

“Локомотив”

13

3

4

6

8-16

13

7

РОЗК

11

2

1

8

7-16

7

8

ШСФМИ-1

11

1

0

10

8-26

3


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика