UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   5 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  12 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

“Бунёдкор-99” тақдирланди. ФОТО+ВИДЕО Янгиликлар

“Бунёдкор-99” тақдирланди. ФОТО+ВИДЕО

Теглар :  Бунёдкор-99
2015 йилги футбол мавсуми “Бунёдкор” футбол мактаби учун муваффақиятли ўтди.

Хусусан, “Бунёдкор” футбол мактабининг 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоаси учун омадли бўлди. Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар ўртасидаги футбол биринчилигининг U-16 ёш тоифасида “Бунёдкор-99” биринчи ўринни эгаллади. Фарғона шаҳрида ўтказилган футбол клублари тайёрлов гуруҳларининг Республика турнирида ҳам ғолиблик қўлга киритилди.

Янги йил байрами арафасида “Бунёдкор-99” жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги тарбияланувчиларимизни эришилган муваффақиятлар билан тақдирлаш учун “Бунёдкор” футбол мактаби директори Сергей Лушчан ва академиямиз маслаҳатчиси Рустам Акрамов ташриф буюрди.

- Ортда қолаётган мавсум Сизлар учун омадли ўтди. Эришилган ютуқлар бутун жамоаники. Мураббийингизни алоҳида эътироф этиб, унинг ҳиссаси беқиёс эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Бир нарсани ёдда тутинглар, ҳали олдинда жуда кўп мусобақалар бор. Сизларни катта футбол кутмоқда. Ҳеч қачон машғулот ўтказишдан эринманг, ўсишдан тўхтаманг. Ана ўшанда, профессионал футболда барқарор фаолият юритасизлар, - деди “Бунёдкор” футбол мактаби директори Сергей Лушчан.

(TAS-IX эмас)

(TAS-IX)



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика