“Бунёдкор” 500-голини уришга яқин
23 окт 2015 16:52
Янгиликлар
“Бунёдкор” 500-голини уришга яқин
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасининг олий лига доирасидаги учрашувларда киритган голлари 500тага яқинлашиб қолди.
Кўпчиликка яхши маълумки, “қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионати олий лигасида 2007 йилдан буён иштирок этиб келади. Жамоанинг элитадаги илк голини Владимир Шишелов XVI миллий чемпионатнинг 1-турда “Вобкент” дарвозасига меҳмондаги учрашувда киритган эди.
Бу йил олий лигада ўзининг 9-мавсумини ўтказаётган “Бунёдкор”нинг умумий голлари 497тага етди. Навбатдаги учинчи гол клуб тарихида 500-юбилей гол сифатида қабул қилинади.
“Бунёдкор” ҳозиргача олий лига доирасида 246та учрашув ўтказиб, шуларнинг 181тасида ғалаба қозонган. 39 учрашувда дуранг 26 баҳсда мағлубият қайд этилган. Тўплар фарқи – 497:133. Умумий жамғарилган очколар сони 582та.
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар