UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртыш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  15 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3

“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида! Янгиликлар

“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида!

Теглар :  БунёдкорРоссия
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубининг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари айни кунларда Россиядаги халқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Турнирда жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришишган эди. Биринчи турда вакилларимиз Новопавловскнинг “Каскад” жамоаси устидан 11:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абдураҳмон Абдусаматов (3та), Абдураҳим Исмоилов (3та), Никита Карпенко (3та), Отабек Болтаев ва Муслим Жамолиддинов муаллифлик қилишди.

Иккинчи тур учрашувда Ставрополнинг “Кожанный мяч” клуби билан куч синашилди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0. Шу тариқа, ёш “қалдирғочлар” гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўлланма олишди.



1/4 финалда Астраханнинг “Волгарь” клуби 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Шамсиддин Турсунмаҳаммадов томонидан киритилди.

Ярим финал учрашуви анчайин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Белгороднинг “Радуга” клубига қарши кечган баҳснинг асосий қисмида кучлар тенг келди – 1:1. Жамоамизнинг ягона голини шу куни ўзининг таваллуд айёмини нишонлаган Абдураҳим Исмоилов киритдию Асосий вақтда дуранг қайд этилгач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотореялар баҳси”да тарбияланувчиларимиз омадлироқ чиқишди ва рақибдан 4:2 ҳисобида устун келишди.

Эртага маҳаллий вақт билан 14:00да (Тошкентда 16:00 бўлади) ҳал қилувчи финал учрашуви бошланади. Унда Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси “Краснодар” клуби тарбияланувчилари билан куч синашади.

Вакилларимизга финал учрашувида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика