“Қалдирғочлар” Хитойдаги мусобақанинг финал учрашуви якунланиши биланоқ, юртимизга парвоз этадиган рейсга шошилишганди. Шу боисдан Шимолий Кореянинг “Юсонён” клуби мағлубиятга учратилган ҳал қилувчи баҳсдан кейин бунёдкорчиларга фақатгина олтин медаллар ва мусобақа кубоги топширилганди.
Турнир ташкилотчилари кейинчалик турли номинацияларда ғолибларни аниқладилар. Унга кўра “Бунёдкор-2000” аъзоларига “фейр-плей” соврини насиб этди. Отабек Ғуломхўжаев ва Ёрқин Назаров жуфтлигидаги мураббийларимиз ўз ҳамкасблари ичида энг яхши деб топилиб, махсус совринга эга чиқишди.
Пайшанба куни “Ўзбекистон–Корея дўстлик жамияти” вакиллари юқорида номлари келтирилган совринларни “Бунёдкор-2000” мураббийларига топширишди.