⚡️ Бундеслига қайтди! Бугун старт оладиган илк тур тақвими билан танишинг

Eldor Akmurzayev
5 авг 2022, 08:15
Бугун, 5 август куни Германия чемпионатининг ҳисоб бўйича 60-мавсуми бошланади.

Илк ўйин Франкфуртда Европа лигасининг амалдаги ғолиби “Айнтрахт” ҳамда Бундеслига чемпиони “Бавария” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар қаторасига 10 мавсумдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Мусобақадаги энг кўп титул (31 та) ҳам айнан “қизиллар” ҳисобиди.

Бундеслига 2022/23 йилги мавсум 1-тур тақвими билан танишинг:

5 август, жума

23:30, “Айнтрахт” – “Бавария”

6 август, шанба

18:30, “Аугсбург” – “Фрайбург”

18:30, “Боруссия М” – “Хоффенхайм”

18:30, “Бохум” – “Майнц”

18:30, “Вольфсбург” – “Вердер”

18:30, “Унион Берлин” – “Герта”

21:30, “Боруссия Д” – “Байер”

7 август, якшанба

18:30, “Штутгарт” – “РБ Лейпциг”

20:30, “Кёльн” – “Шальке 04”


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia