UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   13 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  17 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

Бундеслига. Марказий ўйин ва "Фольксваген-Арена"даги тўқнашув ҳақида (превью) Янгиликлар

Бундеслига. Марказий ўйин ва "Фольксваген-Арена"даги тўқнашув ҳақида (превью)

"Боруссия М" - "Байер", "Вольфсбург" - "Боруссия Д" ўйинлари ҳақида батафсил тўхталамиз.

Бугун “Вольфсбург” “Фольксваген-Арена”да “Боруссия Д”ни қабул қилади.  Жамоалар рестартни ғалаба билан бошладилар, аммо бу ўхшашлик шу жойга келиб тугайди. Мезбонлар дортмундликларга катта қаршилик кўрсата олмайдилар. Ҳа, "Боруссия" сафарда ўз уйидаги каби енгилмас даражада ҳаракат қила олмайди, меҳмондами ёки уйдами бу фарқ унчалик муҳим эмас, айниқса, ҳозирги вақтда.

Вольфсбург

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 18:30

2
:
0
Тугади

Боруссия Д

Рафаэл Геррейру - 32', Ашраф Хакими - 78'

Стадион: Volkswagen Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
61'  Даниэль Гинчек
64'  Даниэль Гинчек (Йосип Брекало)
64'  Жером Руссийон (Феликс Клаус)
66'  Джон Брукс
80'  Феликс Клаус
85'  Адмир Мехмеди (Жуан Виктор)
86'  Максимилиан Арнольд
90'  Ксавер Шлагер
32'  Рафаэл Геррейру
32'  Торган Азар
46'  Матс Хуммельс (Эмре Джан)
55'  Томас Дилейни
65'  Юлиан Брандт (Джейдон Санчо)
74'  Торган Азар
78'  Ашраф Хакими
78'  Джейдон Санчо
79'  Торган Азар (Джованни Рейна)
83'  Томас Дилейни (Леонардо Балерди)
83'  Рафаэл Геррейру (Марсель Шмельцер)

Меҳмонлар ушбу рақибга қарши ажойиб статистикага эга – "Вольфсбург" Бундеслигадаги ўзаро сўнгги олти ўйинда рақибдан очко ололмаган ва ҳатто гол ура олмаган.

Ҳозир жамоанинг энг яхши тўпурари Ваут Вегорст сафга қайтмоқда, балки энди мезбонлар ҳам гол уриши мумкин бўлар. Яна алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Вегорст ҳали дортмундликлар дарвозасига йўл топа билмаган. 

"Вольфсбург" етти ушрашувдан бери ютқазмаяпти. 

"Боруссия" 2020 йилдаги тўққиз учрашувнинг саккизтасида ғалаба қозонган.

Вольфсбург иккинчи даврадаги олтита голни бош билан урган. Бундан ташқари, саккизта гол ўтказганини унутмаслик лозим.

"Боруссия Д" "Вольфсбург"даги сўнгги тўртта ўйинда ғалаба қозонган; "Бўрилар" кетма-кет бешта уй ўйинларида ютқазишмаган.

"Боруссия Д" – ҳозирги пайтда уч ўйинчиси 10 тадан ошиқ гол урган Холанд (10), Ройс (11), Санчо (14) ягона жамоа.

Жамоалар шу пайтгача ўзаро 45 марта тўқнаш келишган. Шулардан 25 тасида “Боруссия” зафар қучган бўлса, “бўрилар” 9 та ўйинда ғалабага эришган, дуранглар сони - 10 та.

Тахминий таркиблар


Турнинг марказий ўйинида икки ажойиб мураббийнинг қойилмақом жамоалари ўзаро учрашишади: "Боруссия М" - "Байер". Бу ўйин Чемпионлар лигаси йўлидаги кураш бўлади. 

Боруссия М

Маркус Тюрам - 52'

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 18:30

3
:
1
Тугади

Байер

Кай Хаверц - 7', Кай Хаверц - 58', Свен Бендер - 81'

Стадион: Borussia-Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Soeren Storks

45'
90'
12'  Брель Эмболо (Ларс Штиндль)
52'  Маркус Тюрам
52'  Алассан Плеа
71'  Рами Бенсебайни
76'  Тобиас Штробль (Ласло Бенеш)
78'  Маркус Тюрам (Оскар Вендт)
7'  Кай Хаверц
7'  Карим Бельараби
58'  Кай Хаверц
62'  Мусса Диаби
66'  Карим Бельараби (Леон Бэйли)
81'  Александар Драгович (Юлиан Баумгартлингер)
81'  Свен Бендер
81'  Керем Демирбай

Марко Розе ҳозирда Бундеслига мураббийлари орасида энг яхши кўрсаткичга эга, яъни ҳар бир ўйинда ўртача 2 очкодан тўплаган.

Петер Бошда бундай натижа йўқ, аммо у сўнгги йилларда "Байер"нинг энг яхши ўйинларини "қурди". Унинг жамоаси тўпга жуда кўп вақт эгалик қилади, стабил ўйин кўрсатган ҳолда доимий равишда голлар уриб туради ва ҳатто ҳужумчисиз ҳам сифатли ўйнашга қодир.

"Байер" кетма-кет 10 учрашувдан буён ютқазмаяпти. Ҳужумчи Кай Хавертц эса бу мавсум жуда яхши формада, бежизга гранд клублар уни сотиб олишга ошиқишмаяпти.

"Боруссия М" у даражада мақтана олмайди, шунингдек, улар майдон марказида ҳали ҳам улкан муаммога дуч келишмоқда – жамоа асосий ярим ҳимоячиси Денис Закария жароҳатда.

Хурсанд қиладиган тарафи, жамоанинг ҳужум чизиғидаги вакили Маркус Тюрам ёрқин ўйинлари орқали етакчилардан бирига айлана олди.

Бу ўйин тўғридан тўғри Чемпионлар Лигаси учун кураш эканлигини инобатга олсак, бугун даҳшатли жанг гувоҳи бўламиз.  Бу каби баҳсларда ҳамма жамоалар учун очко тўплаш жуда муҳим. "Байер" ғалаба қозонса, жадвалда рақибдан олдинга ўтиб олиши мумкин, "Боруссия М" ютадиган бўлса, сезиларли фарқ билан илгарилаб кетади.

Клублар шу пайтгача барча турнирларда 51 марта ўзаро баҳслашган. Шулардан 22 тасида “Байер” зафар қучган бўлса, “Боруссия М” 10 бор ҳалаба қозонган, 19 та ўйинда эса дурангга имзо чекилган.   

Бугунги ўйин қандай натижа билан якунланишини аниқлаш мушкул масала, чунки бу ўйинда яққол фаворит мавжуд эмас.

Умуман олганда, ушбу қарама-қаршилик ҳар доим голларга бой ўтади, шундай экан, бу ўйинни ўтказиб юборманг!

Тахминий таркиблар


Бундеслига, 27-тур ўйинлари жадвали:

22 май, жума.

"Герта" — "Унион" 4:0

23 май, шанба.

"Фрайбург" "Вердер" (18:30)

"Падеборн"  "Хоффенхайм" (18:30) 

"Боруссия М" "Байер" (18:30)

"Вольфсбург""Боруссия Д" (18:30)

"Бавария" "Айнтрахт" (21:30)

24 май, якшанба.

"Шальке" "Аугсбург" (16:30)

"Майнц""Лейпциг" (18:30)

"Кьёлн""Фортуна" (21:00)


Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика