Бундеслига клуби Бельгия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади
11 дек 2019 17:45
Янгиликлар
Бундеслига клуби Бельгия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади
Германиянинг “Вольфсбург” клуби бельгиялик дарвозабон Кун Кастеллс билан янги шартнома имзолади.
Янги келишувга биноан ҳамкорлик 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.
27 ёшли Кастелс 2015 йилнинг январида “Хофенхайм”дан 1,5 миллион евро эвазига сотиб олинган.
Ушбу мавсумда бельгиялик посбон барча турнирларда 8 та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 9 та гол олиб чиқди.
Transfermarkt Кастеллснинг нархини 13 миллион еврога баҳолаган. Эслатиб ўтамиз “Волфсбург” айни дамда турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. "Вольфсбург" кейинги учрашувни 15 декабрь куни “Боруссия М”га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар