UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  1 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  4 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Бундеслига: "Герта" "Бавария" билан боғлиқ 9 йиллик нохуш анъанага чек қўядими? (превью) Янгиликлар

Бундеслига: "Герта" "Бавария" билан боғлиқ 9 йиллик нохуш анъанага чек қўядими? (превью)

Бундеслигада навбатдаги турни бугунги "Герта" ҳамда "Бавария" ўртасидаги баҳс очиб беради.

Мавсумни ажойиб старт билан бошлаган ва ўтган турда очко йўқотган жамоалар баҳси - "Герта" - "Бавария".

Герта

Ведад Ибишевич - 23', Ондрей Дуда - 44'

Бундеслига . 6-тур

29/09/2018, 00:30

0
:
2
Тугади

Бавария

Стадион: Olympiastadion, 74669 томошабин

Бош ҳакам: Marco Fritz

45'
90'
23'  Ведад Ибишевич
40'  Ведад Ибишевич
44'  Ондрей Дуда
44'  Валентино Лазаро
53'  Ведад Ибишевич (Дэви Зельке)
71'  Саломон Калу (Мэттью Леки)
90'  Явайро Дилросун
90'  Явайро Дилросун (Деннис Ястржембски)
90'  Ондрей Дуда
48'  Йозуа Киммих
52'  Арьен Роббен (Томас Мюллер)
63'  Ренату Саншеш (Серж Гнабри)
72'  Хамес Родригес (Сандро Вагнер)

Турнир жадвали етакчиларининг ўзаро тўқнашувида жамоалар ўтган натижа тасодиф бўлганини исботлаш учун ҳам ўзгача ёндошувда майдонга чиқишади. Бу иккала жамоага тақвимнинг жуда зич ва тиғизлиги бироз таъсир кўрсатди.

Аммо "Герта"нинг "Вердер"дан учраган мағлубияти, "Бавария"нинг ўз уйида очко йўқотгани уларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига жиддий таъсир кўрсатгани йўқ.

"Герта"ни безовта қилаётган жиҳат шуки, жамоа дарвозасига кетма-кет 5 ўйиндан буён пенальти қўйишмоқда. Бугунги баҳсда Поль Дардаи ҳимоячиларидан ўз жарима майдончалари ичида анча эътиборлироқ, эҳтиёткор ва тартибли ўйнашни талаб қилиши аниқ. "Герта" ўтган ўйинда асосий дарвозабони Руне Ярстенни йўқотди. Эндиликда жамоа дарвозасини собиқ "бавариячи" Томас Крафт эгаллайди.

Нико Ковач эса таркиб борасида ортиқча муаммолардан ҳоли. Тўғри, жамоа лазарети бўш эмас. Аммо "Бавария"да жароҳатланган футболчилар Коман, Рафинья, Толиссо ва Горецкани ўрнини босадиган ижрочилар етарлича топилади. Шу боисдан ҳам кадрлар муаммочи Ковачни кўп ҳам безовта қилмайди.

Ковачни безовта қилаётган жиҳат шуки, жамоа кетма-кет ғалабали серияларни дуранг туфайли бузиб қўйди. Бугунги пойтахтда ўтадиган баҳс орқали Ковач "Бавария"нинг ўтган турдаги муваффақиятсизлиги шунчаки тасодифлигини исботлаш. Мавсумни яхши бошлаган ва айни пайтда жаҳлдор кайфиятда бўлган "Герта" меҳмони бўлиш эса нисбатан анча хавфли.

Қизиқ тарафи, "Бавария"нинг "Герта" билан ўтказган охирги тўрт учрашувида мюнхенликларни 4 хил мураббий бошлаб тушган: Анчелотти, Саньол ва Хайнкес. Ўтган учала баҳс хар ҳил ҳисобдаги дуранглар билан якун топган. Энди эса жамоа рулида Нико Ковач. Хорватиялик мутахассис дуранглар сериясини ғалабага ўзгартира оладими, деган савол ҳозирда кун тартибида турибди.

Қайд этиш керакки, "Бавария" 2009 йилдан буён "Герта"га ютқазмай келмоқда. Поль Дардаи кўп йиллардан буён давом этаётган нохуш анъанага чек қўя оладими


Ўзаро ўйинлар тарихи:

Ушбу жамоалар Бундеслига доирасида жами 66 маротаба тўқнаш келишган. "Бавария" ҳисобида 38 ғалаба мавжуд, "Герта" эса 9 бор ғалабани тантана қилган. Жамоалар 19 марта дуранг натижасини қайд этишган. Тўплар нисбати: 152-71.


Турнинг қолган ўйинлари эртага ва якшанба кунлари бўлиб ўтади.


"Герта" футболчиси - Ондрей Дуда 4та гол билан Бундеслига тўпурари бўлиб турибди


"Бавария" форварди Роберт Левандовски тўпурарлар пойгасида Ондрей Дудани қувиш билан банд. Лева ҳисобида 3та гол мавжуд

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика