UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  4 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади Янгиликлар

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида 5-тур ўйинлари старт олади.

Немис чемпионати гегемони "Бавария" Мюнхенда "Аугсбург"ни қабул қилади. Дастлабки 4та турда 4та ғалабага эришган Нико Ковач бошчилигидаги жамоа ҳафта ўртасида ҳам ғалабага эришиб мухлисларини хурсанд қилишга уринади.

Охирги 7та ўзаро ўйинда "Бавария" "Аугсбург"ни фақат мағлуб этган. Сўнгги бор 2015 йил "Аугсбург" сенсацион тарзда Мюнхендан 3 очко билан қайтган эди. Бугунги куннинг марказий ўйини Бременда бўлиб ўтади. Унда ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган икки клуб "Вердер" ва "Герта" тўқнаш келади.



Ҳужумчи Ведад Ибишевич етакчилигидаги "Герта" 10 очко билан иккинчи, Клаудио Писарро бошчилигидаги "Вердер" 8 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Герта" ярим ҳимоячиси Ондрей Дуда 4та ўйинда 4та гол уриб ҳозирда Бундеслигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистонда туғилган Антон Вальдемар ўйнаётган "Ганновер" ўз мухлислари қаршисида ўтган ҳафта ЕЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилган "Хоффенхайм"ни қабул қилади.

Германиянинг амалдаги вице-чемпиони "Шальке-04" учун янги мавсум дахшатли даражада омадсиз тарзда бошланди - 4та ўйин, 4та мағлубият ва мусобақа жадвалида сўнгги ўрин. Бугун Доменико Тедеско бошчилигидаги жамоа "Фрайбург" меҳмони бўлишади. 


Бундеслига. 5-тур. Мусобақа жадвали
25 сентябрь.
21:30 "Вердер" - "Герта"  ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Бавария" - "Аугсбург" ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Ганновер" - "Хоффенхайм"
23:30 "Фрайбург" - "Шальке-04"

*Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика