Бундан 65 йил муқаддам Бразилия илк марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди
29 июн 2023 21:22
Янгиликлар
Бундан 65 йил муқаддам Бразилия илк марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди
Бундан роппа-роса 65 йил муқаддам, 1958 йилнинг 29 июнида Сольнада Бразилия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтганди.
Мазкур баҳсда Бразилия терма жамоаси 5:2 ҳисобида зафар қучган.
Ўша оқшом бразилияликлар сафида Вава ва Пеле иккитадан гол уришган, Загалло эса яна бир голга муаллифлик қилган.
Бразилия терма жамоаси учун бу жаҳон чемпионатидаги илк ғалаба бўлган. Кейинчалик бразилияликлар яна тўрт марта - 1962, 1970, 1994 ва 2002 йилларда турнир ғолибига айланган.
Агар кейинги бешта жаҳон чемпионатини оладиган бўлсак, "селесао"нинг энг яхши натижаси 2014 йилги мундиалда тўртинчи ўрин бўлиб турибди. Қатарда бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида бразилияликлар 1/4 финал босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашди.
Ўхшаш янгиликлар
12:37
U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида 14
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар