UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  4 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак» Янгиликлар

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»

Сўнгги кунлар интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда «Бухоро» футбол клуби ўз стадиони тайёр бўлгунига қадар уй учрашувларини Тошкентда ўтказади» мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди.

Хабарингиз бор, 2024 йилда Бухоро минтақавий футбол академиясига қарашли ўйингоҳда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, «Бухоро» истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини мазкур ўйингоҳда ўтказган эди.

Ҳозирда стадионни Суперлига талабига мос ҳолга келтириш ишлари бажарилмоқда. 

Кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўйингоҳда бўлиб, мазкур аренада расмий учрашувларни ўтказиш бўйича мавжуд муаммолар билан қизиқди.

Ўйингоҳни Суперлига даражасида тайёрлаш, бунинг учун ПФЛ мутахассислари билан келишган ҳолда иш олиб бориш бўйича зарур вазифаларни белгилади. Бу борада мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Қўйилаётган талабларни бажариш учун вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Мақсад битта – «Бухоро» жамоаси ўз стадионида ўйнаши керак. Бухоролик мухлисларнинг истаги ҳам шу ва буни биз, албатта бажарамиз», — деди Ботир Зарипов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика