UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  0 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  9 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин Янгиликлар

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин

Бугун Ироқнинг Басра шаҳрида ОФК кубоги мусобақаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ироқнинг "Эйр Форс Клуб" ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" клублари тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Маълумот учун, "Эйр Форс" охирги икки йил ОФК кубогини ҳеч кимга бермай келмоқда. 2016 йил жамоа финалда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру", 2017 йил Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этганди. Агар Ироқ клуби бу сафар ҳам ғолиб бўлса "Ал Қувайт"нинг рекордини такрорлайди. Ушбу клуб ҳам уч марта ОФК кубогини қўлга киритган.



Туркманистон клуби ўз тарихида илк бор ОФК кубоги финалига чиқишга эришди. Агар "Олтин Аср" финалда зафар қучса ОФК кубогини қўлга киритган иккинчи Марказий Осиё клубига айланади. 2011 йил Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби мусобақада чемпион бўлганди.



ОФК кубоги-2018. ФИНАЛ. 27 октябрь 2018 йил.
Басра, Ироқ. "Sport City Stadium" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)


"Эйр Форс Клуб" (Ироқ) - "Олтин Аср" (Туркманистон)

Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Макалех (иккиси Қатар)
Захира ҳаками: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)
Назоратчи: Перейра Вальтер Эдвард (Ҳиндистон)
Комиссар: Талал Маҳд Али Ал Сваилмейн (Иордания)


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика