UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  4 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3

Бугун томоша қилишимиз шарт бўлган ўйинлар Янгиликлар

Бугун томоша қилишимиз шарт бўлган ўйинлар

Бугун, 3 август куни бир қатор чемпионатларда тур учрашувлари ўтказилади.

Ушбу баҳслар орасидан сизлар учун муҳим бўлган ўйинларни саралаб ўтамиз.


Биз кўришимиз керак бўлган баҳслар орасидаги илк учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп тепадиган "Ростов" клуби Россия Премьер-лигасининг 4-турида "Урал" меҳмони бўлади. 3та учрашувда 2та гол урган Шомуродов бу сафар ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоаси ғалабасига хисса қўшишга уриниб кўради.

16:00. "Урал" - "Ростов" (Матч! Премьер, YouTube, сайтимизда матнли трансляция)


Хорижда тўп тепаётган яна бир ўзбекистонлик футболчининг клуби бугун миллий чемпионат баҳсини ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан шартномани узайтирган "Шанхай СИПГ" Хитой Суперлигасининг 21-турида "Тяньцзинь Сунцзян" клубини қабул қилади. 48 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турган шанхайликлар бугунги ғалаба билан бир поғона юқорилашлари мумкин.

17:00. "Шанхай СИПГ" - "Тяньцзинь Сунцзян"


Франция чемпионати ғолиби ПСЖ ва мамлакат Кубоги соҳиби "Ренн" ўртасидаги Суперкубок ўйини Хитойда бўлиб ўтишидан кўпчиликнинг хабари йўқ бўлса керак. Ушбу учрашув Шеньчжень шаҳридаги Шеньчжень Универсиада спорт марказида ўтказилади. Баҳс Хитойда бўлиши сабаб учрашув вақти ҳам одатдагидан эртароққа сурилган.

16:30. ПСЖ - "Ренн"


Кун охирида бизни супертўқнашув кутиб турибди. Германия Суперкубоги учун баҳсда "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клублари тўқнаш келишади. Мюнхен клуби ушбу учрашувда чемпионат ғолиби ва Кубок эгаси сифатида қатнашса, дортмундликлар Бундеслигада иккинчи ўрин соҳиби бўлгани учун Суперкубок иштирокчисига айланди. Жамоаларнинг мавсумолди ўтказадиган сўнгги учрашувини мароқ билан томоша қилишингиз мумкин.

23:30. "Боруссия" Д - "Бавария" (Матч! Футбол 3)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика