⚡️ Бугун Шукуров Туркия Суперлигасида дебют қилиши мумкин. “Карагюмрук”нинг 3 футболчиси баҳсда қатнашмайди

Eldor Akmurzayev
7 авг 2022, 09:10
Туркия чемпионатида ҳам янги мавсум старт олди.

Бугун, 7 август куни 1-тур учрашувлари давом этади. “Карагюмрук” Истанбулдаги уй стадиони “Олимпия”да “Аланьяспор”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да старт олади.

Мезбонлар сафида ўйинни жароҳати туфайли ҳимоячи Раян Бания, ярим ҳимоячи Карим Фрай ҳамда ҳужумчи Колин Козим-Ричардс ўтказиб юборади.

Ёзги трансфер вақтида “Шаржа”дан турк клуб сафига келиб қўшилган Отабек Шукуров бугун янги жамоасида расмий дебют қилиши мумкин. У “Сакарьяспор”га қарши (3:3) мавсумолди ўртоқлик баҳсида захирадан майдонга тушганди.

Фотиҳликларнинг 2022/23 йилги мавсум учун қайдномаси:

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›