UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  0 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  1 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди" Янгиликлар

Бугун Шаржадаги стадионда Гулсанам Мамазоитова "куйлайди"

БАА давлатида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги мусобақасида бугун ўзбекистонлик мухлислар учун жуда муҳим кун. Бугун Ўзбекистон ўйнайди.

Ватанимиздан кўплаб мухлислар БААга етиб келишган. Қолаверса БААда ишлаб ёки ўқиётган кўплаб ватандошларимиз ҳам бугун Шаржа шаҳрига етиб келишлари кутилмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзларини худди  ўз майдонларида ўйнагандек ҳис қилишади.

Бугунги кун ўзбекистонлик мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланади. ОФК Осиё Кубогини мухлислар учун қизиқарли, байрамдек ўтиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Бугун "Шаржа" стадионида Ўзбекистон - Уммон терма жамоалари учрашуви ҳам байрамдек ўтади деб айта оламиз. Ўйиндан олдин футболчилар машғулот ўтказаётган пайтда, стадионда ҳар икки жамоа мухлислари учун уларнинг севимли санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар қўйилади. Ўзбекистонлик мухлислар Ҳусниддин Холиқов ижросидаги "Ўзбекистон", Гулсанам Мамазоитова ижросидаги "Футбол", Юлдуз Усмонова ижросидаги "Ўзбекистон" қўшиқларини тинглаб рақсга тушишлари, биргаликда жўр бўлиб куйлашлари мумкин бўлади.

Шунингдек ташкилотчилар учрашувнинг танаффус вақтида ҳар икки жамоанинг энг фаол мухлисига ўзларининг эсдалик совғаси, мусобақа тўпини совға қилишади. Бу совға мусобақа ҳомийси ҳисобланган "Continental" шиналар ишлаб чиқариш компанияси томонидан тақдим қилинади.

Яна бир янгилик учрашув бош ҳаками ўйинни мухлисларнинг буйруқларига қараб бошлайди. Стадиондаги мухлислар стадион сухандонига жўр бўлиб инглиз тилида 10дан биргача санайдилар ва бир дейилиши билан ҳакам ҳуштагини чалади. Ишонинг бу жуда ажойиб чиқади.

Демак Ўзбекистон - Уммон учрашувини стадиондан томоша қилиб ҳам завқ олиш ҳамда совғага эга бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун эса футболчиларимизни астойдил қўллаб - қувватлаш керак бўлади. Бундан ташқари ташкилотчилар ўйин бошлангунча ҳам стадион атрофида турли кўнгилочар тадбирларни уюштириб, бу ерда ҳам мухлисларга турли туман эсдалик совғаларни қўлга киритиш имкониятни яратишган. Ҳа бугун жамоамиз ғалаба қозонса байрам тўйга айланиб кетади. Футболчиларимиз ҳам мухлисларнинг байрам қилишлари учун бор куч ва ғайратларини ишга солишларига шубҳамиз йўқ.

Олға Ўзбекистон !!!

Акрамжон Мамадалиев Шаржадан маҳсус

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика