UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  15 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

Бугун Сербия, Испания ва Коста-Рика ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиши мумкин Янгиликлар

Бугун Сербия, Испания ва Коста-Рика ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлиши мумкин

Бугун ҳам 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари давом эттирилади.
Ҳозирга келиб Россиядаги мундиалнинг 10та иштирокчиси маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия ва Англия. Бугун тунда Европада ва КОНКАКАФ минтақасида бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг яна 3 жамоа йўлланмага эга чиқиши мумкин.

Сербия

Славолюб Муслин бошчилигидаги жамоа бугун сафарда Австрияни мағлуб этса Жаҳон чемпионатига чиққанини байрам қилаверса бўлади. Агар Уэльс ва Ирландия бугун ўз рақибларига ютқазиб қўйишса хатто дуранг ва мағлубият ҳам сербларни мундиал сари етаклайди.

Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган

D гуруҳи
Грузия – Уэльс. 21.00
Австрия – Сербия. 23.45
Ирландия – Молдова. 23.45



Испания

G гуруҳида 2010 йилги Жаҳон чемпионлари Италиядан 3 очко олдиндалар. Бугун Албания мағлуб этилса ва Италия Македонияни енга олмаса испанлар ЖЧ чиптасига эга бўлишади. Агар Италия Македонияга ютқазиб қўйса Испанияга дуранг ҳам етади.

G гуруҳи
Испания – Албания. 23.45
Италия – Македония. 23.45



Коста-Рика
Коста-Рика - Гондурас учрашуви кучли тропик довул туфайли бир кунга кечиктирилди. Бироқ Коста-Рика бугунинг ўзида йўлланмага эга бўлиши мумкин. Бунинг учун АҚШ - Панама учрашувида дуранг қайд этилиши керак.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика