Бугун "Реал"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм" билан шартнома имзолаш учун Лондонга учиб кетади
18 сен 2020 15:03
Янгиликлар
Бугун "Реал"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм" билан шартнома имзолаш учун Лондонга учиб кетади
"Реал" вингери Гарет Бэйл "Тоттенхэм"га қайтишга яқин.
Уэльслик футболчи Мадридда ижара олдидан муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтган.
Бугун Бэйл билан биргаликда ҳимоячи Серхио Регилон ҳам хусусий самолётда трансферни якунлаш учун Англияга йўл олишади. Қайд этиш керакки, футболчилар келганларидан сўнг карантинда бўлишлари мумкин.
"Тоттенхэм" Бэйлни ижарага олиш ва унинг маошини тўлаш учун 20 миллион фунт ҳаражат қилди.
Фикрлар